Мурожаатнома мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган тадбирда 30 дан ортиқ таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилди
15.01.2018, 17:14

Куни кеча O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури юзасидан кенг аҳоли қатлами ҳамда турли соҳа мутахассислардан таклиф ва тавсиялар олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Қаҳрамон Эргашев иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши аппарати, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Қашқадарё вилоят Фонд биржаси, Хусусийлаштириш, инвестиция фонди, Қарши шаҳар кичик саноат зонасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия электорати вакиллари ва ёшлар қатнашдилар.
Тадбирда Мурожаатнома юзасидан партиямиз фаолларининг туризмни ривожлантириш соҳасидаги таклифлари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.
Тадбир давомида шунингдек, Қарши шаҳар кичик саноат зонасида фаолият олиб бораётган тадбиркорларнинг муаммолари ҳам кенг муҳокама этилди ва 30 дан ортиқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP фракцияси аъзолари ва партия фаоллари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди
20.02.2019, 12:22
-
2019 йилги парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар янги Сайлов кодекси асосида ўтказилади
16.02.2019, 10:37
-
Мурожаатлар ечимсиз қолмайди
08.02.2019, 23:37
-
Пойтахтлик тадбиркорлар ер олишда қийналяпти. OʻzLiDeP ишчи гуруҳи ўрганишда давом этади
01.02.2019, 16:26
-
O’zLiDeP депутатининг Пастдарғом туман ҳокимлигига юборган сўрови эътиборсиз қолмади
30.01.2019, 19:19
Фикрингизни қолдиринг