Ёш фермер қишлоқдошларининг 8 нафарини доимий, 40 нафарини мавсумий ишлар билан банд қилган

21.07.2020, 16:16

Ёш фермер қишлоқдошларининг 8 нафарини доимий, 40 нафарини мавсумий ишлар билан банд қилган

O`zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли “Раҳмонқулов Ҳусниддин” фермер хўжалиги раҳбари Ҳусниддин Раҳмонқулов нафақат Боёвут туманида, балки Сирдарё вилоятида ҳам илғор фермер хўжаликларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда фермер хўжалигида Муқимий маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 8 нафар фуқаро доимий, 40 нафар ёшлар мавсумий ишларга жалб қилинган.

Боёвут туманидаги ёш, пешқадам фермер хўжаликларидан бири саналади. Фаолиятини 2006  йилда 30 гектар экин майдонида фермерликни бошлаган бўлса ҳозирда бўш ерларни ўзлаштириш эвазига экин майдонлари 100 гектарга етди.

Ёш фермер Ҳусниддин бошқараётган жамоа ўтган 2019 йилда ғалла топшириш йиллик режасини 115 фоиз қилиб бажариб, пахта топшириш режасини ҳам ортиғи билан 103 фоизга уддалаганди. Бу йил эса 60 гектар ерда ғалла етиштириб, 40 гектар майдонда уруғлик учун ғўза ниҳоллари парваришини олиб бораётган жамоада йиллик ғалла топшириш режаси 110 фоиз қилиб адо этилди. Бунинг натижасида деҳқонлар биргина ғалланинг ўзидан 100 миллион сўм миқдорида соф давромад кўришди.

Давлатга 207 тонна сара дон ҳосили етказиб берган Ҳусниддиннинг ғалла майдонида бугунги кунда келгуси йил ҳосилига экин экиш учун ҳозирлик ишлари авжида. Кўрилаётган барча тадбирлар экиладиған  буғдой ҳосилини тез ва соз фурсатларда, белгиланган муддатларда сифатли қилиб экиб олишга қаратилган. Фермер хўжалигида тайёргарлик шунга яраша бўлмоқда.

Шунингдек, 40 гектар пахта майдонига экилган пахта ниҳоллари ҳам оби тобида парвариш қилинмоқда. Барча агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилган майдонлардаги ҳар туп ғўзада бугунги кунда 12-16 тагача тўқ кўсакларни санаш мумкин.

Ёш фермер сифатли уруғлик  чигит етказиб бериш мақсадида ҳар бир агротехник тадбирни ўз вақтида  ҳамда сифатли адо этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

      Ҳусанхон Жабборов,

      O`zLiDeP Сирдарё вилоят  Кенгаши

 Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    342
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+