“Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси зиммамиздаги масъулиятни икки карра оширди”, дейишмоқда жиззахлик фаолларимиз

15.01.2018, 17:33

“Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси зиммамиздаги масъулиятни икки карра оширди”, дейишмоқда жиззахлик фаолларимиз

O‘zLiDeP Жиззах вилоят, туман Кенгашларида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқувчи O‘zLiDePнинг ҳудудий Кенгашлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида ўқув-семинарлар ўтказилмоқда. Жойларда ташкил этилаётган бундай ўқувлар депутатлар ва партиямиз аъзоларини янада фаолликка ундамоқда. Қуйида ўқув-семинарларда фаол иштирок этаётган фаолларимизнинг фикр-мулоҳазалари билан танишасиз.

Абдусаттор СОДИҚОВ,

Халқ депутатлари Зомин туман Кенгаши депутати:

– Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини диққат билан кузатдим. Очиғи, давлатимиз раҳбари биз депутатларга мурожаат этиб уйғонишга, кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда олдинги сафларда бўлишимиз кераклигига даъват этмоқдалар. Мурожаатномани эшитгач, депутатлик фаолиятимда  ҳали камчиликлар кўп эканлигига яна бир бор амин бўлдим.

Мурожаатномада таъкидланганидек, йил давомида билдирилган 136 та қонунчилик ташаббусидан бор-йўғи 27 таси депутатларга тегишли бўлиб, улар ҳам асосан амалдаги қонунларга Президент фармон ва қарорларидан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалардир.

Бундан хулоса шуки: бугун биз – депутатларда ташаббускорлик ва дадиллик етишмаяпти. Жойларда маҳаллий ижро ҳокимияти фаолияти устидан  назоратимиз етарли даражада эмас. Аҳолини қийнаётган муаммолар ечимида депутатлик фаолияти самарадорлигини оширишимиз лозим.

Дилшод ХОЛМАТОВ,

O‘zLiDeP  Дўстлик туман Кенгаши аппарат раҳбари:

– Бевосита партиямиз электорати манфаатларидан келиб чиқиб фикр юритадиган бўлсак, ўтган йилда эришган энг катта ютуқларимиздан бири –  миллий валютамизнинг эркин конвертацияси йўлга қўйилганидир. Бу эса, ўз навбатида, юртимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимининг кўпайишига, қисқа муддатларда 161 та йирик саноат объекти ишга туширилиши, натижада 336 мингдан зиёд янги иш ўринларини яратишга имкон берди. Ўқув-семинарларда юртбошимизнинг Мурожаатномасида қўшимча иш ўринларини яратишга қаратилган таклиф-тавсияларига, маслаҳатларига алоҳида эътибор қаратаяпмиз.  Дарвоқе, давлатимиз раҳбари томонидан 2018 йилга юртимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш” йили, деб ном берилиши партиямиз фаолларидан янада кўпроқ масъулият ва фидоийликни талаб этади. Иш фаолиятимизда эса эскича ёндашувлардан воз кечиб, инновацион ғоя ва ташаббусларга кенг ўрин беришимиз лозим.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1407
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+