Фарғоналик шифокорлар ташаббус билан чиқди

22.07.2020, 17:24

Фарғоналик шифокорлар ташаббус билан чиқди

Ҳозирги пандемия пайтида фуқаролар тиббий маслаҳатлар олишда турли қийинчиликларга дуч келмоқда. Айниқса, ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ҳар хил маълумотлар, фейк (ёлғон) хабарлар аҳоли орасида саросима келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Ҳар доимгидан кўра, бугун тўғри маслаҳатга эҳтиёж ортиб бормоқда.

Шу сабабли мутахассислар кўнгилли равишда касаллик аломатларини ўзида ҳис қилган ёки коронавирус инфекцияси юқтирган одамлар билан бирламчи алоқада бўлган фуқароларга тўғри йўналиш бериш устида бош қотиришмоқда. Саволлар кўп, жавоблар турлича. Ҳамма шифокорлардан тўғридан-тўғри ёки онлайн маслаҳат олишни истайди.

Фарғона шаҳар 2-сон оилавий поликлиника ходимлари аҳоли учун онлайн мулоқотда бўлишга ва уларга ёрдам беришга тайёр эканликларини билдиришди. COVID-19’га тегишли саволлар билан фуқаролар (73) 244-52-56 ва (73) 244-73-04 телефон рақамларига мурожаат қилиб, касалликнинг олдини олиш, ундан қандай ҳимояланиш бўйича саволларга жавоб олишлари маълум қилинди.

– Биз шундай пандемик вазиятда ҳар бир фуқаро сифатли тиббий маслаҳат олиши учун барча имкониятларимизни ишга соляпмиз, – дейди O‘zLiDePдан сайланган Фарғона шаҳар Кенгаши депутати, поликлиника бош шифокори Шаҳнозахон Сиддиқова. – Ҳар бир аҳоли ўз маҳалла шифокори телефонларига алоқага чиқиб, мурожаат қилишлари ҳам мумкин. Барча шифокорларимиз бугун кўнгилли тарзда иш вақтидан ташқари ҳам онлайн маслаҳат беришга тайёрлар.

Шохсултон Тўхтаматов,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

 матбуот котиби

  • Кўрилди
    866
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+