O'zLiDeP депутати 1000 та янги иш ўрни яратмоқчи

22.07.2020, 17:34

O'zLiDeP депутати 1000 та янги иш ўрни яратмоқчи

Қамаши тумани марказидаги “Оқгузар” МФЙ ҳудудида  янги деҳқон бозори барпо қилинмоқда.

Замонавий типдаги мазкур савдо мажмуаси  O'zLiDeP Қамаши туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Абдималик Намозов раҳбарлигидаги «Қамаши файз деҳқон, озиқ-овқат бозори» масъулияти чекланган жамиятига қарашли бўлиб, халқ вакилининг айтишига кўра,  мазкур савдо мажмуаси автотураргоҳи билан қўшиб ҳисобланганда 7 гектарга яқин майдонга эга. Мажмуа марказида мева, сабзавот, полиз,  нон ва маҳсулотлари, шунингдек,  қандолат ҳамда ширинликлар сотишга мўлжалланган  2 та 400 ўринга эга очиқ павильон ва унинг атрофида 314 та дўкон ўрин олади. Савдо мажмуаси ёнида 8 та қўш қаватли супермаркет қурилмоқда.

Энг қувонарлиси, замонавий, кўркам ва муҳташам бу бозор мажмуасида харидорлар учун барча қулайликлар яратилади. Мустақиллик байрами кунларида фойдаланишга топширилиши мўлжалланаётган бу бозор мажмуасида 1000 нафарга яқин ишбилармон ва тадбиркор бандлиги таъминланади.

 O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    984
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+