Фармон ижроси амалда

18.10.2017, 17:25

Фармон ижроси амалда

Президентимизнинг жорий йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони аграр соҳани янада ривожлантириш, тизим олдидаги муаммо ва тўсиқларни бартараф этишга қаратилган. Фармонда белгиланган вазифалар мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламига тушинтириш мақсадида O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда.

Ана шундай мулоқотлардан бири Пахтаобод туманида бўлиб ўтди.

– Юртбошимиз Андижон вилоятида бўлган сайловолди учрашувида “Андижон томорқа мактаби”ни яратиш зарурлигини алоҳида таъкидлаган эдилар, – дейди Учкўза маҳалласида истиқомат қилаётган Раҳимжон Абдураҳмонов. – Мен ҳам 8 сотихли томорқамдан самарали фойдаланиб келяпман.  Помидор ҳосилидан бўшаган ерга аллақачон саримсоқпиёз ва бодринг уруғларини қададим. Улар айни кунда бўй чўзиб қолган.

Таъкидлаш керак, Президентимизнинг мазкур фармони партиянинг “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳасини  янада оммалаштиришга туртки бўлмоқда. Бу эса партиямиз ғояларининг янада оммалашишига хизмат қилади.

Аброрбек ХОНТЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1556
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

А.Матчанов- O‘zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши депутатлик гурухи рахбари 2018-05-15 16:46:26

Фан ва технологиялар бўйича саммитда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ва кузатувчи мамлакатлар, минтақавий ва халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат 80 га яқин делегация иштирок этди.


Ш.Қутлумуратов-Тўрткўл туманидаги Тошкент МФЙ қошидаги БПТ раиси2018-05-15 16:07:05

ШҲТ мамлакатлари ўртасидаги транспорт алоқаларининг ривожланишига хизмат қилишини таъкидлади. Саммит якунларига кўра, Остона декларацияси қабул қилинди. Ушбу декларация ШҲТ давлатларинг турли соҳалардаги амалий ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва ҳамкорлигини мустаҳкамлашни ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади.


Ойбек Хусанов Пахтачи туман Кенгаши депутати2018-05-11 07:22:23

Марказий Осиё мамлакатлари улкан салоҳиятга эга энг йирик минтақавий бозорни шакллантириш ва Марказий Осиё мамлакатларини умумий муаммоларни биргаликда ҳал этишга киришиш учун марказий осиё мамлакатлари биргаликда бир мақсад йўлида бирлашиш орқали эришиши мумкин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+