Андижонликлар давлат Дастури муҳокамасида “Мингтепа” археологик мероси базасида туризмни ривожлантириш, товарларни сотишда “Онлайн-бозор”лардан самарали фойдаланиш каби таклифлар билан қатнашди

15.01.2018, 18:48

Андижонликлар давлат Дастури муҳокамасида “Мингтепа” археологик мероси базасида туризмни ривожлантириш, товарларни сотишда “Онлайн-бозор”лардан самарали фойдаланиш каби таклифлар билан қатнашди

O‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши фаоллари иштирокида 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича – Ҳаракатлар стратегиясининг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширилиши лозим бўлган ишларга оид давлат Дастурига таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлат Дастури ижроси юзасидан кўплаб таклифлар ўртага ташланиб, очиқ муҳокама этилди. Жумладан,

-Муқобил энергия ресурсларидан фойдаланишни жорий этган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш тизимини яхшилаш;

-Туризм салоҳиятини тўлиқ намоён этиш учун кадрлар тизимини ривожлантириш;

-Аҳоли тиббий малакасини ошириш бўйича дастур ишлаб чиқиш;

-Озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг йиллик нархларини пасайтириш.

-Экспорт-импорт бўйича инновацион технологиялар учун давлат божини камайтириш;

-Товарларни сотишда “Онлайн-бозор”ларни кўпроқ ташкил этиш ва давлат назоратидан ўтказиш;

-Фермер хўжаликларига ажратиладиган пахта ва ғалла имтиёзли кредитлари таркибига 15 фоизли ягона ижтимоий тўлов ажратмаларини киритиш,

сингари долзарб таклифлар нафақат бугунги кун, балки мамлакатимизнинг эртанги куни учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1829
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+