O'zLiDeP фракцияси аъзоси Бобур Бекмуродов “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси бўлди

27.07.2020, 13:46

O'zLiDeP фракцияси аъзоси Бобур Бекмуродов “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси бўлди

Жорий йилнинг 27 июль куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати таъсисчилари йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан янги раис сайланди, дея хабар қилмоқда“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ахборот хизмати. Унга кўра, O'zLiDeP фракцяси аъзоси Бобур Бекмуродов Ҳаракат раиси бўлди, 

Бобур Бекмуродов 1985 йил 5 январда  Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ  туманида туғилган. У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,  Тошкент молия институтини тамомлаган. 2005—2006 йилларда АҚШнинг Ўзбекистондаги “Partnership for Academic development” (“Академик ривожланиш бўйича ҳамкорлик”) дастури тингловчиси, 2018 йилда “The John Smith Trust” (Буюк Британия) менеджмент дастури тингловчиси бўлган.

2017—2019 йиллар мобайнида “Тараққиёт стратегияси” марказида бош координатор, ижрочи директор ўринбосари, “Юксалиш” УМҲда ижрочи директор ўринбосари бўлган.

Жорий йилдан Бобур Бекмуродов “Юксалиш” УМҲда Дастурлар ва ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича раис ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

O'zLiDeP жамоаси Бобур Бекмуродовни раис этиб сайлангани билан табриклайди ва масъулиятли лавозимда муваффақиятлар тилайди.

  • Кўрилди
    816
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+