Ёш тадбиркорларга бизнес тажрибалари ўргатилмоқда

29.07.2020, 11:38

Ёш тадбиркорларга бизнес тажрибалари ўргатилмоқда

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан "Пандемия шароитида ёшларнинг тадбиркорлигини ташкил этиш ва ривожлантириш имкониятлари"
мавзусида онлайн мулоқот ташки этилди.

Суҳбат жараёнида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга фермерларимиз ва тадбиркорларимиз томонидан етарлича билим ва кўникмалар берилди.

Масалан, “Имрон техтил” МЧЖ раҳбари Исломбек Қутфитдинов ёшларга тадбиркорлик сир асрорлари бўйича қимматли тавсиялар берди. 2015 йилдан ташкил топган ушбу корхонада 200 дан ортиқ ишчи ходимлари ишлаб келмоқда. 2017 йилда "Шуҳрат" медали билан тақдирланган ёш тадбиркор И.Қутфитдинов “Ёшлар келажагимиз" жамғармаси Наманган вилоят филиали ҳудудий координатори лавозимида ҳам фаолият кўрсатиб келяпти. Тиниб-тинчимас тадбиркор бугунги пандемия даврида "Сахавот ва кўмак” умум халқ ҳаракати жамғармасида муҳтож оилалаларга кўмак беришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Мулоқотда ёш иқтидорли тадбиркор “Нур сервис” МЧЖ раҳбари Ҳасан Собиров ҳам бизнесини бошламоқчи бўлиш истагидаги ёшлар билан ўз тажрибаларини ўртоқлашди. 2018 йилдан бошлаб автомобилсозликнинг барча йўналишларида фаолият кўрсатиб келаётган, ёш бўлишига қарамасдан кўплаб ютуқларга эришган Ҳ.Собиров айни пайтда 27 нафар ёшларни иш билан бандлигини таъминлаган.
Ёш ва муваффақиятли фермер “Шамсиддин хожи” ф/х раҳбари Аъзамжон Бахриддинов эса мулоқот иштирокчиларига ер билан диллашиш сирларини ўргатди.Халқ депутатлари Наманган туман Кенгаши депутати А.Баҳриддинов ҳозирги кунда 4 нафар уюшмаган ёшларга мустақил тадбиркорлик қилишлари учун 1 гектардан , камбағалликдан чиқариш бўйича эса 7 та хонадонга 20 сотихдан ер майдонлари ажратиб берган ва 42 нафар фуқароларни бандлигини таъминлаган.

Ўйлаймизки, ZOOM дастури орқали бўлиб ўтган ушбу учрашув бўлажак ёшлар тадбиркорлар учун ўзига хос мотивация беради.

Юлдуз Юлдашева,

O'zLiDeP Наманган вилоят

кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1031
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+