Фаровонликларнинг ичимлик суви муаммоси бартараф этилди

29.07.2020, 17:15

Фаровонликларнинг ичимлик суви муаммоси бартараф этилди

Балиқчи туманидаги Фаровон маҳалла фуқаролар йиғинига янги замонавий уйлар қурилганига кўп бўлмади. Хонадонлар битиши билан аҳоли вакиллари кўчиб ўтишди. Янги уйнинг завқи бошқача. Одамлар хурсанд. Шундай замонавий хонадонларда яшашга нима етсин!

Бироқ бу мамнунлик кўпга чўзилмади. Ичимлик суви тармоғидаги носозлик уй-жой эгаларининг жонига тегди. Бузилавериб, узилишлар бўлавериб, таъмирланавериб, охири янгиланишга муҳтож бўлиб қолди. Аҳолининг хали у мутусаддига, хали бу        хомийга югуришлари наф бермади.

Халқ депутатлари Балиқчи туман кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Малоҳат Яқубова, ва Соҳиба Худайбердиеваларнинг ҳудудлардаги ўрганишлари давомида мазкур муаммо юзага чиқди. Аҳоли вакилларининг куйиб-пишиб қилган мурожаатлари депутатларни бефарқ қолдирмади. Масала ўринли: сув – оби ҳаёт, унингсиз куннинг ўтиши қийин...

-Ичимлик суви муаммосини кўтариб чиқаверишдан бошқа ишимиз қолмаганди, - дейди шу маҳаллада истиқомат қилувчи Шарифа Деҳқонова. – Ахир сувсиз яшаб бўладими? Яхшики, депутатларимиз бор экан. Қачондан бери уриниб ҳал қилолмаётган муаммоимизни жуда тез ҳал қилиб беришди. Мана, ҳозир бу борада умуман қийналмаяпмиз.

Зудлик билан “Сувоқава” ДУКнинг туман бўлимига депутатлик сўрови юборилди. Мутасаддилар муаммони ўрганиб, тезкор ҳал этиш чораларини кўришди. Қанча муддатдан буён ечимимни тополмаётган масала 2 кунда бартараф этилгани қувончли албатта. Сув насоси мустаҳкам таъмирдан чиқарилди, 200 метр янги сифатли қувурлар тортилди.

Мурожаат қоғозда қолиб кетмаслиги керак. Бу аслида ишончнинг гарови. Ечим топсагина, депутат ва сайловчи ўртасида кўприк пайдо бўлади. Депутатга суяниш, ишониш мумкинлиги ҳақиқатга айланади.

Дилрабо ИСОМИДДИНОВА,

O’zLiDeP Бвлиқчи туман

Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    743
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+