Депутат кўмагида "Туркистон" маҳалласига тоза ичимлик суви келди

03.08.2020, 12:59

Депутат кўмагида

Депутат халқнинг ишончли вакили сифатида сайловчиларнинг дарду ташвишлари,  уларнинг  турмуш  шароити билан яқиндан танишиб, муаммо ва камчиликларни  бартараф этиш, мақбул ечимларини топишда ташаббускор бўлиши керак.

Тўрткўл тумани  "Туркистон" маҳалла фуқаролар йиғинида 4 минг 225 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Ушбу ҳудудга  қарашли "Умид" ва "Пахтакор" кўчалари  аҳли  20 йилдан буён ичимлик сувидан азият чекмоқда.

Шу  кунга  қадар улар  қўшни маҳалладан сув  ичган. Ичимлик сувидан азият чеккан халқ эса  ушбу  ҳудуддан  сайланган  Халқ депутатлари Тўрткўл  туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Бахтияр Машариповга мурожаат этди.  

Ноиб  дарҳол  ушбу  муаммо юзасидан  аҳоли билан учрашиб, вазиятни атрофлича ўрганиб чиқди ва "Қорақалпоқ сув таъминот" масъулияти чекланган жамияти Тўрткўл туман бўлими бошлиғи Ў.Матниязовга  депутатлик сўровини юборди.

Натижада корхона раҳбарияти тегишли муҳандисларини юборди. Керакли техника воситалари бириктирилиб, маҳалла ҳудудида реконструкция ишлари олиб борилди. Эндиликда аҳоли тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўладиган бўлди.

O'zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1028
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+