Жамоат саломатлиги хизматининг энг асосий вазифаси вирус занжирини узишдир

03.08.2020, 13:02

Жамоат саломатлиги хизматининг энг асосий вазифаси вирус занжирини узишдир

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазиятни тартибга солиш бўйича аниқ ишлар амалга ошрилиб келинмоқда. Бироқ барибир ҳолат жиддийлигича қолмоқда. Демак, йўналишдаги тадбирлар кўламини янада кенгайтириш учун янада чуқурроқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш зарур.

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 28 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айни масала муҳокама марказига чиққани бежиз эмас. Юртимизда тобора инфекция юқтирганлар сони ортиб бораётгани ачинарли. Албатта, шундан келиб чиқиб, карантин талаблари ҳам 15 августга қадар узайтирилди, пандемияга қарши кураш ишлари эса кучайтирилди. Буларнинг барчаси элимиз соғлиги, мамлакатимиз хавфсизлиги, миллатимиз келажаги учун!

Эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш ва касалларни даволашга амалий ёрдам берадиган гуруҳларнинг тузилиши ҳамда уларни ҳудудларга юборилиши йўналишдаги муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади.

Ҳозирги вақтда яна бир долзарб масала бу, касалларни даволайдиган шифохоналар зарурати. Бу борада ҳам муҳтарам президентимиз томонидан ҳокимликлар олдига коронавирусга ихтисослашган шифохонлар ташкил этиш, реанимация ва интенсив ўринларни кўпайтириш, уларни зарур тиббий жиҳозлар билан ва дори-дармонлар билан таъминлаш вазифалари қўйилгани айни муддао бўлди. Чунки, айнан мана шу масалада, ҳатто ижтимоий тармоқларда ҳам жуда кўп ҳолатларни кузатяпмиз. “Махсус поликлиникалар”нинг ташкил этилиши ҳам муайян тажриба мактаби бўлади.

Албатта, муҳим бир жиҳатни қайд этишимиз зарур. Қўшимча равишда 370 та сунъий нафас олдириш аппаратларининг, 1 минг 41 та портатив нафас олдириш ускунаси, 1 минг 164 та кислород концентратори ва бошқа зарурий тиббий жиҳозлар олиб келиниб, ҳудудларга тарқатилиши даволаш имкониятларини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 25 июлдаги “Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ташкил этилди.Унинг асосий вазифаси вирус занжирини узишдан иборат. Ўз навбатида соғлиқни сақлаш тизими, ҳокимликлар билан биргаликда беморларни соғайтириш ва улардан бошқаларга вирус юқишини камайтиришни ҳам ичига олади.

Асосийси, давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, карантинда ҳеч бир эҳтиёжманд оила эътибордан четда қолмайди. Озиқ-овқат, дори-дармон, моддий ёрдамларни манзилли еткказиб бериш тизими “соат”дай ишлаши зарурлиги ва шартлиги қайд этилди.

Бугун вазият уйда қолишни талаб қилмоқда. Айрим сабабларга кўра карантин қоидаларига риоя қилиб иш фаолиятини давом эттираётганлар бундан мустасно албатта. Ўзимизни, оиламизни, яқинларимизни, атрофимиздагиларни муҳофаза қилиш вазифамиз. Шундай экан, саломатлик ҳимояси, юрт эртаси, миллат келажаги, давлат хавфсизлиги учун бу борада белгиланаётган ҳар бир талабга қатъий амал қилайлик.

Тоҳиржон АҲМАДАЛИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати.

  • Кўрилди
    594
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+