O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашида бўлиб ўтган онлайн мулоқотда долзарб вазифалар белгилаб олинди

04.08.2020, 12:24

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашида бўлиб ўтган онлайн мулоқотда долзарб вазифалар белгилаб олинди

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин чекловлари сабаб, O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари, депутатлар, бошланғич партия ташкилоти фаоллари янгича иш усуллари, жумладан масофавий асосда қизғин фаолият олиб бормоқдалар.

Жумладан, Бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишларини ташкил этиш ҳамда “Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этишда БПТларнинг ўрни ва роли” мавзусидаги видеомулоқот ҳам ZOOM мобиль иловаси орқали ташкил этилди. 

Бугунги кунда O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши тасарруфида 40191 нафар маслакдошларимизни ўз сафига бирлаштирган 790 та БПТ фаолият олиб бормоқда. Пандемия шароитида қуйи бўғин фаоллари кенг кўламли тарғибот тадбирларида, жумладан, аҳоли томорқасидан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш, камбағалликни тугатиш, аҳоли даромад манбаларини шакллантириш, ёшларни иш билан таъминлаш, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида фаол иштирок этиб, депутатларимизга энг яқин кўмакдош бўлмоқдалар. Биргина аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш ва шу оилаларнинг даромад манбаларини шакллантиришда кўмакдош бўлиш мақсадида, қуйи бўғин фаоллари карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда барча туманларда жами 2000 дан ортиқ аҳоли хонадонларидаги аҳволни ўрганиб, кўплаб муаммоларни ҳал қилишга муносиб ҳисса қўшишди.

Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, қаердаки БПТ раиси изланувчан, ташкилотчи, фидойи бўлса, маслакдошларни орқасидан эргаштира олса ва энг муҳими депутатлар билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлса, ўша жойда қуйи бўғин жойларда юзага келаётган муаммоларни ўрганиб, партиявий  воситалар билан уларни ҳал этишга кўмаклашувчи, ўз сафига фаол, дунёқараши шаклланган янги аъзоларни жалб қилувчи, бир сўз билан айтганда партияни  кенг жамоатчилик билан боғлайдиган кўприк вазифасини ўтовчи  муҳим ташкилий тузилмага айланмоқда. Умуман, сиёсий партияларнинг аҳоли ва электорат орасидаги обрў-эътибори, мавқеи кўп жиҳатдан қуйи бўғинларнинг фаолияти билан узвий  боғлиқ.

Шу ўринда, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Элёр Тўрақулов етакчилик қилаётган  “Жиззах пластмасса заводи” АЖ қошидаги бошланғич партия ташкилоти, халқ депутатлари Жиззах шаҳар кенгаши депутати Шавкат Азимов раислик қилаётган “Мухлиса Файз” МЧЖ қошидаги қуйи бўғин аъзолари, халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши депутати Раҳмат Нарзиев бошчилик қилаётган “Аҳмад ота Файз” хусусий корхонаси қошида ташкил этилган БПТдаги маслакдошларимиз бошқа сафдошларига ўрнак бўлаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз.        

БПТ раисининг таъкидлашича, 2020 йил давомида Фориш тумани ҳудудида 18-30 ёшгача бўлган 4185 нафар ўғил-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича алоҳида “Манзилли режа” ишлаб чиқилган. Бу борада айниқса, ёшларни тадбиркорликга йўналтиришга алохида эътибор қаратилган.

“Учқулоч” МФЙ ҳудудида  узумчилик, боғдорчилик  ва сабзавотчиликга ихтисослашган “Лаззат-Кафолат” хусусий корхонаси ва “Фориш Агрор Нурафшон” агрокластерлари ташкил этилиб 200 нафардан ортиқ ёшларни мавсумий иш билан таъминланишида шахсан БПТ раиси бошчилигидаги қуйи бўғин фаолларининг ҳиссаси катта бўлди. Агрокластерларга ажратилган 3176 гектар ер майдонига узумнинг серҳосил навларидан 4 млн. 233 минг донадан зиёд ток кўчатлари экилди. Ушбу агрокластерларда иш билан банд бўлмаган ёшларга ток қатор ораларида турли озиқ-овқат экинлари етиштириш учун 1 гектардан ер майдони ажратиб берилди, натижада  агрокластерларда жами 700 нафардан зиёд ёшлар мавсумий иш билан таъминланди.

Видеомулоқотда БПТларда бўлиб ўтаётган ҳисобот-сайлов йиғилишларига ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, “Жиззах Аккумулятор заводи” АЖ қошидаги БПТ раиси Илҳом Убайдуллаев 2019 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берар экан, қуйи бўғин ташкил этилганига олти йил бўлганини, ўтган вақт давомида айнан сафдошларимизнинг фаоллиги, ташаббуси билан ҳудуддаги бир қанча ижтимоий-иқтисодий муаммолар ўз ечимини топганини айтиб ўтди. Таъкидлаш лозимки, 456 нафар маслакдошларимизни ўзига бирлаштирган мазкур БПТ вилоятдаги энг катта ва фаол фуйи бўғин ҳисобланади.

Шундан сўнг, хисобот-сайлов йиғилишида ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда бошланғич партия ташкилоти раиси ва унинг ўринбосари қайтадан сайланиб, бошланғич партия ташкилотининг фаоллари  йўналишлар бўйича ишчи гуруҳларига бириктирилди.

 Шу билан бирга “Мухлиса Файз” МЧЖ қошида ташкил этилган БПТ раиси Шавкат Азимов ҳамда Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Баҳодир Зулфиқоровлар сўзга чиқиб аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтишди.

Шунингдек йиғилишда “Бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда партия депутатлик гуруҳи билан ўзаро ҳамкорлик борасидаги вазифалари тўғрисида”ги масалалар  ҳам мухокама қилиниб, таклиф ва мулоҳазалар  асосида келгуси вазифалар белгилаб олинди.

Шерзод МАМАТҚУЛОВ,

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

раисининг биринчи ўринбосари- аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    585
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+