O'zLiDeP фракцияси аъзолари қонун лойиҳалари юзасидан ўз позициясини билдирди

04.08.2020, 16:09

O'zLiDeP фракцияси аъзолари қонун лойиҳалари юзасидан ўз позициясини билдирди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг видеоконференц алоқа тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда фракция аъзолари томонидан бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги биринчи масала — “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидани атрофлича муҳокама қилинди. Лойиҳа билан жамият бошқарув органлари хусусан кузатув кенгаши аъзоси, директори ёки бошқаруви аъзоси, шунингдек, ишончли бошқарувчиси ўз ҳаракатлари ва (ёки) ҳаракатсизлиги сабабли жамиятга етказилган зарар тушунчаси аниқлаштирилиб уларнинг жавобгарлиги белгиланмоқда. Шундан келиб чиқиб лойиҳада жамият акцияларининг камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядори ҳам жамият бошқарув органлари ҳаракатсизлиги оқибатида жамиятга етказилган зарар ва талофатни қоплаш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш хуқуқи аниқлаштирилмоқда.

Фракция аъзоларининг таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши миноритар акциядорларнинг ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаб, уларнинг манфаатдорлигини оширишга, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ва халқаро майдондаги имиджини оширишга ва бизнес муҳитининг барқарорлигини таъминлашга, Ўзбекистонинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини янада яхшилашга хизмат қилади.

Йиғилиши шунингдек, “Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Лойиҳа билан бир қатор ўзгартишлар киритилмоқда. Хусусан, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тугатилаётганда, уларнинг қонун ҳужжатлари белгиланган тартибда тегишли архивларга топширилиши шарт.

Бундан ташқари, Давлат архивларининг биноларини уларнинг ўрнига белгиланган талабларга жавоб берадиган янги бино билан таъмирланмасдан туриб ушбу архив биноларини бегоналаштиришга йўл қўйилмайди. Шунингдек, қонун лойиҳасида вазирликлар, идоралар, ташкилотларга Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисмини доимий сақлаш ҳуқуқи берилиши ва уларда давлат ихтисослашган архивларини ташкил этилиши белгилаб қўйилмоқда. Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисмини доимий сақлаш ҳуқуқи ҳамда давлат ихтисослаштирилган архивларини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Йиғилишда фракция ваколатларига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

  • Кўрилди
    685
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+