Депутат Жўрабек Сангинов билан бўлган онлайн мулоқот жонли, савол-жавобларга бой бўлди

04.08.2020, 17:33

Депутат Жўрабек Сангинов билан бўлган онлайн мулоқот жонли, савол-жавобларга бой бўлди

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган навбатдаги онлайн мулоқот ёш тадбиркор Жўрабек Сангинов билан бўлиб ўтди.

“Сиркардиосервис” МЧЖ раҳбари Жўрабек Сангинов билан бўлиб ўтган мулоқотда корхона фаолияти тўғрисида иштирокчиларга атрофлича тушунча бериб ўтилди.

Сирдарё туманида фаолиятини 3 нафар тиббиёт ходими билан  бошлаган мазкур тиббиёт маскани тез орада нафақат туман аҳолисининг балки республикамизнинг кўплаб ҳудудлари ҳамда қўшни Қозоғистон аҳолисининг ҳам ишончини қозона олди. Вақт ўтган сари тиббиёт муассасини кенгайтириш, амалиётга энг сўнгги русумдаги тиббиёт жиҳозларини татбиқ қилишни тақозо эта бошлади. 40 ўринли хусусий тиббий соғломлаштириш маскани ёнидан яна бир муҳташам бино қад ростлади. Тиббиёт муассасаси кўп тармоқли клиникага айлантирилиб тиббиёт ходимлари сони 40 нафарга етди. Уларнинг 10 нафарга яқини олий тоифали шифокорлар, 35 нафарини эса хотин-қизлар ташкил қилади.

Муассасага муаммо билан мурожат қилган беморлар кардиолог, терапевт, эндокринолог, невропатолог, хирург каби ўндан зиёд малакали шифокорлар кўригидан ўтиши мумкин. Шунингдек, клиника қошида УЗИ ва диагностика маркази фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Хусусий тиббиёт маскани ўз фаолиятини бошлаганидан буён қарийб 1000 нафардан зиёд беморларнинг соғайиб ўз оилалари бағрига қайтишига ҳисса қўшди.

Онлайн мулоқот вақтида иштирокчилар нафақат тиббиёт муассасаси, балки, Жўрабек Сангиновнинг туман Кенгаши депутати сифатида олиб бораётган ишлари билан ҳам қизиқишди.

Жўрабек тумандаги 20 нафар депутатнинг энг ёши ҳисобланади. Унинг “Саховат ва кўмак” дастури доирасида олиб борган фаолияти ҳам ибратли бўлмоқда. У тумандаги фуқаролардан тушаётган муаммоларни қўлдан келганча ҳал қилишга ҳаракат қилиб келаяпти. У кўп қаватли уйларнинг атрофини ободонлаштириш, уй атрофида замонавий ҳожатхона қурилиши, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояси мавжуд ҳамда уй-жойсиз фуқаролар истиқомат қиладиган 3 қаватли бинони таъмирлаш ишларига бош қош бўлди.

Онлайн мулоқот жонли, савол-жавобларга бой бўлди. Мулоқот сўнгида боёвутлик иштирокчилар ўз ҳудудларида клиниканинг филиалини очиш таклифини билдиришди.

Элёр Жўраев,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалари ва

фермерлар билан ишлаш бўлими бўлими мудири

  • Кўрилди
    609
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+