Депутатлар сайловчилар ишончини оқламоқда

04.08.2020, 17:34

Депутатлар сайловчилар ишончини оқламоқда

Юртимизда ҳукм сураётган коронавирус пандемияси даврида барчани карантин талабларига қатъий риоя этишга даъват қилиш орқали тиббиёт фидойиларига елкадош бўлишда депутатлар ҳам ўрнак бўлмоқдалар.

Куни-кеча халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутатлари Х.Хожиматов, З.Икромов ва халқ депутатлари Қува туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан тумандаги бир нечта тиббиёт муассасаларида ўрганиш тадбирлари амалга оширилди.

Энг аввало, қишлоқ оилавий поликлиникаларидаги беморлар учун тиббий хизматлар кўрсатиш юзасидан яратилган шарт-шароитлар, биринчи ёрдам учун ажратилган дори-дармон ва тиббий воситалар, соҳадаги мавжуд муаммолар кўриб чиқилди. Депутатлар тиббиёт ходимлари билан ўтказган мулоқотида юртимизда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасаларида замонавий ташхис усулларини жорий этиш, аёллар, болалар, ўсмирлар касалликларининг олдини олиш борасида долзарб вазифалар амалга оширилаётганлиги, буларнинг самарали ижроси эса кўп жиҳатдан тиббиёт ходимларининг билим ва малакасига боғлиқ эканлиги хусусида сўз юритилди.

Шу куни аҳолининг талаб ва истаклари асосида «Терактаги» қишлоғида ташкил этилган туман тез тиббий ёрдам бўлимининг Терактаги шахобчасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш билан боғлик масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Ушбу ҳудуддан сайланган вилоят Кенгаши депутати, O'zLiDeP Қува туман Кенгаши раиси Х.Хожиматов томонидан аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини янада ошириш мақсадида 15 миллион сўмлик мебель жиҳозлари тиббиёт масканига хайрия ёрдами сифатида олиб берилди.

Шунингдек, вилоят Кенгаши депутати Зоҳиджон Икромов томонидан Туркровот, Қорашоҳ, Пастки Хўжа Ҳасан маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳала фаоллари билан бўлиб ўтган мулоқотлар давомида аҳолини қийнаб келаётган бир қатор масалалар муҳокама этилиб, асосий эътибор пандемия туфайли асосий даромад манбаини йўқотган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож  аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилди.

Пастки Хужа Ҳасан маҳалласи ҳудудидаги 15-давлат мактабгача таълим ташкилоти 1976 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги кунда ташкилотнинг орқа деворлари яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги юзасидан билдирилган мурожаатга асосан депутат З.Икромов томонидан қисқа фурсатда 60 метрлик орқа девор замонавий кўринишда қайтадан қуриб берилди.

Бир сўз билан айтганда, депутатлар сайловчиларнинг ишончларини амалий ишлари билан оқламоқдалар.

Шохсултон ТЎХТАМАТОВ,

O'zLiDeP Фарғона

вилояти Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    827
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+