Президент қарори билан чет эл фуқаролари учун тўлов контракт миқдори истисно тариқасида икки баробарга камайтирилади

04.08.2020, 17:42

Президент қарори билан чет эл фуқаролари учун тўлов контракт миқдори истисно тариқасида икки баробарга камайтирилади

Маълумки, “Аграр таълим тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу, албатта, қишлоқ хўжалиги соҳасини етарли мутахассислар билан таъминлашга хизмат қилибгина қолмай, соҳа тараққиёти учун муҳим омил бўлади.

Қарорга мувофиқ эндиликда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳаси учун магистратурада ўқиш муддати 1 йил этиб белгиланган бўлса, илмий ва илмий-педагогик фаолият билан шуғулланувчи иқтидорли талабалар учун 2 йил этиб белгиланди. Бу ҳам аслида катта имконият. Негаки, энди келгусида соҳанинг ишлаб чиқариш тизимида фаолият юритишни мақсад қилган талабалар магистратурадаги икки йиллик таълимни бир йилнинг ўзида тамомлайдилар. Бу дегани, вақтдан ютиш дегани. Тўғри, илмий изланиш олиб бориш, педагог бўлиш истагидаги талабалар учун икки йиллик магистратуранинг сақланиб қолиши табиий ҳолат. Улар бу даврда илм соҳасида билим олишлари билан бир қаторда муайян зарурий тажриба ҳам орттирадилар.

Яна бир муҳим жиҳат қарорда алоҳида қайд этилган. Яъни, тажриба синов тариқасида Тошкент давлат аграр университетида бакалавриат йўналишларининг сиртқи таълим шакли бўйича масофавий таълим олиш тизими босқичма-босқич йўлга қўйилади. Бу билан айни олийгоҳда таълим олиш истагидагилар масофа ва вақт, сифат ва маблағ хусусида бош қотирмасдан, ўқишга қабул қилинишлари бўйича имкониятга эга бўладилар.

Қарор жуда кўп имтиёзларни берди. Жумладан. хорижий фуқароларга ҳам. Масалан, эндиликда мазкур меъёрий ҳужжатда қатъий белгилаб қўйилишига кўра, чет эл фуқаролари учун тўлов контракт миқдори истисно тариқасида икки баробарга камайтирилади. Очиғи, бундай имтиёз хали кузатилмаган.

Бугунги давр соҳага янги илмий ва инновацион ютуқларни, бугуннинг долзарб вазифаси бўлган рақамли технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалигида инновациялар тизими стратегиясини амалга оширишни талаб қилмоқда. Шунинг учун ҳам қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги “Агроинновация” ДУК ва Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги “Ғўза уруғчилиги маркази” негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази ташкил этилди. Ушбу марказ юқоридаги вазифаларни ўз ичига олиши билан аҳамиятли.

Бегали ҚОДИРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати

  • Кўрилди
    705
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+