O'zLiDeP депутати томонидан 86 нафар ишсиз фуқаро бандлиги таъминланди

04.08.2020, 17:45

O'zLiDeP депутати  томонидан 86 нафар ишсиз фуқаро бандлиги таъминланди

Коронавирус пандемияси даврида инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида эълон қилинган карантин даврида вақтинча ишсиз бўлган фуқароларни бандлигини таъминлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлмоқда.

Шу мақсадда пандемия даврида Президентимиз томонларидан қабул қилинган бир қатор Фармон ва қарорлар тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, айниқса ўзини ўзи банд қилган фуқароларга меҳнат стажини ҳисобга олиш ва даромад солиғини ҳисоблашда белгиланган имтиёзлар аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу борада Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Олимхон Бабаханов бир қатор амалий ишларни олиб бормоқда. Депутат ўзи бошқариб келаётган “ART SOFT HOLDING” компанияси таркибига кирувчи корхоналарда ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш ҳисобига биргина июль ойида давомида 86 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди.

Бугунги кунда депутат томонидан нафақат ишлаб чиқариш корхоналарида, қишлоқ хўжалиги тармоқларида ҳам янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ҳақиқатдан ҳам бугунги синовли кунларда аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилашга қаратилаётган ҳар қандай амалий ишлар коронавирус пандемиясини бир-тану бир жон бўлиб енгиб ўтишимизга хизмат қилади.

Юлдуз Юлдашева,

O'zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1072
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+