Косонда 105 оилага саховат кўрсатилди

04.08.2020, 17:49

Косонда 105 оилага саховат кўрсатилди

Тумандаги “Машъал” маҳаласида истиқомат қилувчи Феруза Дўстбоева карантин пайтида қийинчиликларга дуч келди. Чунки турмуш ўртоғининг ногиронлиги борлиги боис рўзғор тебратиш, 2 нафар фарзандни боқиш унинг зиммасида эди.

Карантин пайтида бу оила маҳалла оқсоқоллари назаридан четда қолмади. Мунтазам озиқ-овқат маҳсулотлари ва моддий ёрдам бериб борилди. Яқинда ЎзЛиДеП фаоллари, депутатлар ҳамда тадбиркорлар ҳиммати билан Феруза Дўстбоева хонадонига соғин сигир ҳадя қилинди. Бу саховатдан оила аъзоларининг ҳаммаси хурсанд бўлишди, қўлларини дуога очишди.

Косон туманидаги 105 та ана шундай эҳтиёжманд оилага тадбиркор ва ишбилармонлар томонидан 25 бош қорамол, 40 бош қўй-қўзи, 900 бош товуқ ҳамда 40 бош қуён туҳфа қилинди.

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    739
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+