O'zLiDeP Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар Ҳукумат қарорида ўз аксини топди

05.08.2020, 18:43

O'zLiDeP Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар Ҳукумат қарорида ўз аксини топди

2020 йилнинг 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур Олий мактаб:

республика иқтисодиётини ривожлантиришга зарур бўлган бошқарув кадрлари, шу жумладан, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;

кичик бизнес ва тадбиркорлик, рақамли иқтисодиёт, рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш, маркетинг, менежмент ва иқтисодиётнинг талаб юқори бўлган бошқа йўналишлари бўйича магистрларни, илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш;

иқтисодиётда эркин рақобат муҳитини шакллантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш, товар ва молия бозорларида монопол мавқега эга бўлган корхоналарга қўлланилган имтиёз ва преференциялар самарадорлигини баҳолаб бориш ва тегишли масалалар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;

халқаро эътироф этилган хорижий олий ўқув юртларининг етакчи профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда, корпоратив ва лойиҳа бошқаруви ҳамда бошқа соҳаларда бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳамкорликда дастурларни (joint programs) амалга ошириш;

аҳолининг тадбиркорликка қизиқиши бўлган қатламларини ҳамда тадбиркорларни бизнес ва тадбиркорлик кўникмалари бўйича қисқа муддатли пулли, хусусан, кейинчалик бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ўқитишни ташкил этиш;

оилавий тадбиркорлик дастурлари орқали кредит олишни мўлжаллаган аҳоли қатламлари учун қисқа муддатли ўқитишни ташкил этиш;

аҳоли ҳамда тадбиркорларга тадбиркорлик ва бизнесга оид ўқув материалларини (жумладан, электрон шаклда) тайёрлаш билан шуғулланади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Олий мактабнинг муассиси этиб белгиланди.

  • Кўрилди
    655
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+