O'zLiDeP депутати 57 та хонадон вакилини хурсанд қилди

06.08.2020, 14:05

O'zLiDeP депутати 57 та хонадон вакилини хурсанд қилди

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖга қарашли “Шеробод Цемент Заводи” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, O'zLiDeP фаоли, 4-Кўҳитанг сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Э. Муродов “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида навбатдаги хайрли ишни амалга оширди.

 Депутат туманнинг “Каттабоғ”, “Ғуржак-2”, “Гулистон”, “Оқтепа”, “Хўжақия-2”, “Нуртепа”, “Бойқишлоқ”, “Боғиобод”, “Ойинли”, “Қўрғон” маҳаллаларида истиқомат қилувчи карантин муносабати билан ишсиз, даромадсиз қолган, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 57 та оилага 8 турдаги зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

Албатта, депутатларимизнинг бундай саховатли ишлари ўз сайловчиларининг тақдирига бефарқ эмаслигини, оғир дамда ҳам халқнинг ёнида туриши мумкинлигини исботлаяпти.

  • Кўрилди
    965
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+