“O‘zLiDeP кўмагида ўз тадбиркорлигимни йўлга қўйганман”, дейди андижонлик тадбиркор А.Бозорбоев

16.01.2018, 15:44

“O‘zLiDeP кўмагида ўз тадбиркорлигимни йўлга қўйганман”, дейди андижонлик тадбиркор А.Бозорбоев

O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги “Равон тараққиёт орзуси” МЧЖда “Ватанимиз келажаги учун жавобгармиз!” шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданият, соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш мақсадини ўзида ифода этган мазкур тадбирда Халқ депутатлари  туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, электорат вакиллари, тадбиркорлар, фермерлар, Ёшлар қаноти фаоллари иштирок этди.

– Ёшлар тарбиясида оила, маҳалла, таълим муассасаси ҳамкорлигини самарали йўлга қўйишда жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаоллигини ошириш долзарб аҳамият касб этмоқда, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари Р.Абдурахимов. – Юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарни пухта эгаллаган ёшларни тарбиялаш, уларнинг тадбиркорликка  бўлган қизиқишини ошириш, кенг кўламли чора-тадбирлар дастурини амалга оширишда бундай тадбирлар муҳим аҳамиятга эга.

– Айнан O‘zLiDePнинг “Диплом билан бизнесга” лойиҳасида иштирок этиб, ўз тадбиркорлигимни йўлга қўйганман, – дейди якка тартибдаги тадбиркор  А.Бозорбоев. – Бундай тадбирлар бизнесга қизиқувчи ёшларни кашф қилиш билан бир қаторда уларга амалий кўникмалар, маслаҳат ва тавсиялар беради. Ёшларда Ватанга дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга хизмат қилади.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар томонидан билдирилган мавзу доирасидаги таклифлар инобатга олинди.

Одинахон ТУРҒУНОВА,

O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1955
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+