Интенсив боғ майдонларини яратиш, кенгайтиришга 65 миллион доллар йўналтирилади

07.08.2020, 14:02

Интенсив боғ майдонларини яратиш, кенгайтиришга 65 миллион доллар йўналтирилади

Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар коронавирусни енгишга, халқни рози қилишга, инсон манфаатларини улуғлашга, айни машаққатли вазиятда аҳолини пандемиядан талофотсиз олиб чиқишга қаратилган. Айниқса, аграр соҳада бу борада амалий ва хайрли ишлар кўлами кенгайган. Муҳтарам Президентимиз раислигида жорий йил 6 август куни Жаҳон банки иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилиши “Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга оширишга бағишлангани замирида ҳам соҳадаги ислоҳотларда туб моҳиятни оширишга хизмат қилди.

Албатта, тармоққа ажратилаётган инвестициялардан барча жойларда бирдек фойдаланиш йўлга қўйилган, деб бўлмайди. Маълумки, шу йил 23 июль кунги видеоселектор йиғилишда давлатимиз раҳбари мазкур йўналишдаги инвестициялардан тўғри фойдаланиш, юқори натижа берадиган лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Куни кеча бўлиш ўтган йиғилишда эса Жаҳон банки томонидан ажратилган 500 миллион доллар кредит маблағларини ўзлаштириш бўйича шакллантирилган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Масалан, ажратилган маблағнинг 70 миллион доллари кўчатлар етказиб бериш, фитосанитария, геоахборот ва сертификатлаш хизматларини кўрсатадиган агрохизмат марказларини ташкил этишга йўналтирилиши белгиланганини алоҳида қайд этиш жоиз. Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш учун 10 миллион доллар ажратилди. Эндиликда бу тизим йўлга қўйилгач, ерларнинг ҳосилдорлиги, тупроқ таркиби таҳлил, зарур минерал ўғитлар тури ва миқдори, солиқ, транспорт-логистика ва маҳсулотлар бозорлари ҳақида тўлиқ маълумот олиш имконига эга бўламиз.

Интенсив боғ майдонларини яратиш, кенгайтиришга 65 миллион доллар йўналтирилиши қайд этилди. Бошқа вилоятлар қатори Наманган вилоятида ҳам 300 гектар майдонда янги усулдаги интенсив боғлар яратилиши режалаштирилган. Олдимиздаги вазифалардан бири ана шундай боғлар барпо этиш учун керакли майдонларни ажратилишини тез суръатларда амалга ошириш.

Президентимиз жорий йил июнь ойида Наманган вилоятига  ташрифи чоғида соҳа тараққиётига ҳам алоҳида  тўхталиб, Чортоқ туманидаги фойдаланилмай ётган 3 минг гектар ерни ўзлаштириш ва тупроқ-иқлим шароитига мос экинларни жойлаштириш бўйича тавсияларини берган эдилар. Шундан келиб чиқиб, айни ҳудудда ҳам интенсив боғлар барпо қилиш чораларини ўйлаб кўриш керак.

Шу ўринда Прзединетимиз ҳақ гапни айтдилар. Олинаётган бир долларни уч долларга айлантириш чораларини кўриш зарур. Янги ташаббусларни, инвестиция лойиҳаларини тез суръатда амалга ошириш эвазига даромад олишни ҳам жадаллаштириш лозим.

Барнохон МИРЗАМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

  • Кўрилди
    280
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+