Депутат: “Иқтисодий шароитдан келиб чиқиб, тўлов-контракт нархларини пасайтириш лозим”

09.08.2020, 15:54

Депутат: “Иқтисодий шароитдан келиб чиқиб, тўлов-контракт нархларини пасайтириш лозим”

Ҳаммамизга маълумки, юртимизда карантин даврида  иқтисодиётни барқарорлигини таъминлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан  зарур чора-тадбирлар белгилаб берилишига қарамасдан минг афсуски, пандемия ҳолати жиддий давом этмоқда. Айниқса, бу ҳолат фуқароларимиз даромадларига салбий таъсир кўрсатаётгани кишини ташвишлантиради. Ушбу синовли кунларда халқимиз ҳам маънавий, ҳам иқтисодий қўллаб-қувватлашга ҳар қачонгиданда муҳтождир.  

ОТМларда бу йилги ўқув жараёнлари юртимизда эпидимиологик вазият барқарорлашгунча катта эҳтимол билан масофавий усулда олиб борилиши режалаштирилмоқда.  Таълим бериш масофавий бўлса, ўз-ўзидан таълим муассасаларидаги харажатлар ҳам бир мунча камайиши тайин.

Бундан ташқари бугунги кундаги пандемия вақтида барча оилаларда бўлаётган иқтисодий шароитдан келиб чиқиб, тўлов-контракт нархларини ҳам пасайтириш лозим. Таълим online шаклда олиб борилса, талабалар ва уларнинг ота-оналарига интернет тўловлари ҳам албатта қўшимча харажат ҳисобланади. Тўғри online шаклда таълим олиш талабалар учун йўл кира харажатлари, вилоятлардан келиб Тошкент шаҳрида ва вилоят марказларида таълим олаётган талабалар учун ётоқ, турар-жой харажатлари тежалишига олиб келади. Лекин ҳозирги вазиятни ҳисобга оладиган бўлсак,  бу тежамкорлик етарли эмас. Юқоридагилардан келиб чиққан холда ОТМ ларда контракт тўловларини камайтириш ёки карантин ўтгунга қадар имтиёзли вақт бериш лозим.

Президентимиз  қарорига мувофиқ, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинганларга бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар рўйхати тасдиқланди. Унга кўра:

- давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловидан озод этиш;

- мактабгача таълим муассасаларида ўрнатилган миқдорларда ота-оналар тўловини тўлаш;

- умумий ўрта таълим мактабларида дарсликлар ижара тўловларидан озод этиш;

- умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки кийим-бош бериш;

- айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта мактаблар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш;

- санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, "Баркамол авлод" марказлари ва бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиш харажатларидан озод этиш;

- кам таъминланган оилаларнинг ногирон аъзоларини протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш;

- ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида бепул махсус (амбулатор ёки кундузги) тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўлланма (ордер) олиш кабилар белгиланди.

Бу қарор халқимизга давлатимиз раҳбари томонидан кўрсатилган яна бир ғамхўрлик, албатта. Буни халқимиз миннатдорлик ва шукроналик билан қабул қилишмоқда.  Катта умид билан айтамизки, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини ҳам ОТМ ларида тўланадиган контракт-тўловларидан озод қилинса, бу уларга  берилган катта ишонч ва имконият бўларди.  Икки ёки ундан ортиқ фарзандлари тўлов - контракт асосида ўқиётган оилаларимиз бор.  Худди шундай оила фарзандлари учун ҳам контракт тўловларига чегирмалар қилиб берилса, қанчадан-қанча оилаларнинг мушкули осон бўларди. Ёки фарзанди супер-контрактда таҳсил олаётган ва бугунги кунда пандемия туфайли даромадидан айрилган оилаларга кўмак ва имтиёзлар жорий этилса, халқимизнинг оғири енгиб бўлиб, эркин нафас оларди.  Чунки  ҳозирги пандемия шароитда ўғил-қизларимизни илмли, ҳунарли бўлиш учун қанча кўп имконият ҳамда шароит яратиб бера олсак, юртимиз келажаги ва тараққиётига шунча кўп ҳисса қўшган бўламиз.  Зеро, бугунги талабалар эртанги олимлар, шоирлар, раҳбарлар ёки вазирлар эканини унутмаслигимиз лозим.

Шаҳноза Холмахаматова,

 Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    2070
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Роза2021-01-07 23:59:17

Шанозахонинг бу таклифини укиб. Йиглаб юбордим 2углим контракт асосида укийди эрим 3 йилдан уйга келмай россияда ишлайди .Россияда мазаси булмай контракт пулини тулашимиз кийин булди катта углим академик татил олиб россияга кетди уша ерда унг кулининг бош бармогидан айрилди канча вакт даволанган углим ёшлигидан тайёрлов курсларида укиган урганчда 2академик лицейда укиган хозир урдуда укийди .Шу кулига каролмайман узимни кечиролмайман россияга кетгиси келмай куп ерда ишлаб курди булмади насибаси шу экан юбормаслик учун узим канча ерга бордим иш топмадим агар давлат биздак кийналганларни тушунса боламни жони огримас эди .1ой булди россиядан келди уз мутахассислиги буйича иш берсалар дегандим Шахноза сиздан илтимос сиз приздентга мендан якиндасиз мендай хеч бир онанинг дили огримасин оддий дехкон оиласига 2контракт тулаш осон эмас болаларим кунгли огримасин укисин деймиз Лекин окибат нима ортирдим узим касал эрим россияда куп касалланади углим бармогидан айрилди холимизни сурайдиган ким бор приздентдан сиздан илтимос озгина этибор сурайман


Суннатилло2020-08-10 21:51:16

Haqiqatdan ham pandemiya davrida karanten cheklovlari koʻp oilalarni daromadi kamayishiga sabab boʻldi bu oliy oʻquv yurtlari talabalari toʻlov kontrakt narxlarini pasaytirishiga bir sabab boʻlsa yana bir sabab oliy oʻquv yurtlari onlayn taʼlimga oʻtish sabab koʻpgina harajatlari qisqarishi oʻz -oʻzidan sodir boʻladi bu esa ikkinchi asosiy sabablaridan hisoblanadi. Ushbu yuqoridagi ikki muhim sababga koʻra Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati Shahnoza Xolmaxamatovaning taklifi juda oʻrinli dib bilaman.Haqiqatdan ham pandemiya davrida karanten cheklovlari koʻp oilalarni daromadi kamayishiga sabab boʻldi bu oliy oʻquv yurtlari talabalari toʻlov kontrakt narxlarini pasaytirishiga bir sabab boʻlsa yana bir sabab oliy oʻquv yurtlari onlayn taʼlimga oʻtish sabab koʻpgina harajatlari qisqarishi oʻz -oʻzidan sodir boʻladi bu esa ikkinchi asosiy sabablaridan hisoblanadi. Ushbu yuqoridagi ikki muhim sababga koʻra Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati Shahnoza Xolmaxamatovaning taklifi juda oʻrinli dib bilaman.


Гулноза2020-08-10 06:16:15

Албатта бу энг тугри фикр деб уйлайман хозирги шароитда контракт туловларини 50 фоизга тушуришса максадга мувофик буларди олий таълим укитувчилари хам сал камрок ойлик олиб туришса хеч нима булмайди ахир 500 минг ойлик га ишлаб юрган оилалар бор улар контракт пулларини кандай килиб тулашади оддий халкга кийин булди институт домлалари контракт пуллари эвазига ойлик олишади амма улар оладиган ойлик микдори жуда хам баланд тугрисини айтсам айрим институтларда бериладиган таълим коникарли эмас


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+