Фармон ижроси сифатида Поп туманидаги адирликлардан иборат 1 минг 885 гектар ўзлаштирилмаган ерда мева-сабзавотчилик кластери ташкил этилган

10.08.2020, 17:19

Фармон ижроси сифатида Поп туманидаги адирликлардан иборат 1 минг 885 гектар ўзлаштирилмаган ерда мева-сабзавотчилик кластери ташкил этилган

Маълумки, кейинги йилларда аграр соҳада туб ислоҳтлар амалга оширилмоқда. Соҳа мутасаддилардан ўз ишиига масъулиятни даврнинг ўзиёқ ҳар қачонгидан кўпроқ талаб қилмоқда. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг навбатдаги йиғилишида Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Давергеодезкадастр» қўмитаси раҳбарларининг ҳисоботини тинглаганимиз ҳам айни фикримиз исботидир. Албатта, унда биринчи эътиборни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг ижроси юзасидан бажарилаётган чора-тадбирларга қаратдик.

Фармон билан айни кунда қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси тасдиқланди. Концепция доирасида эса 2019-2030 йилларда қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиққан жами 1,1 миллион гектар, шундан, 2019-2024 йилларда 298,5 минг гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш режалаштирилганди.

Бу борада Наманган вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, халқаро молия институтларини жалб қилган ҳолда эксперимент тариқасида 2019 йилда Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида Концепцияни амалга ошириш тажрибасини яратиш бўйича топшириқлар берилган эди. Мазкур тадбир юзасидан қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясини амалга ошириш доирасида халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик қилиш ва давлат-хусусий шерикликни жорий этиш бўйича ишчи гуруҳи тузилди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 декабрда “Наманган вилоятининг Поп ва Мингбулоқ туманларида фойдаланишдан чиққан ерларни фойдаланишга киритишни давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги бугун ерларнинг ўзлаштирилишида, томчилатиб суғоришни кенг жорий қилинишида яққол намоён бўлмоқда. Масалан, ПОП вилоятнинг ҳудуди жиҳатдан энг катта тумани. Мазкур тумандаги унумсиз тшлоқ ерларни ўзлаштириш бўйича дастур ишлаб чиқилди. Унга асосан, ҳудуддаги адирликлардан иборат 1 минг 885 гектар ўзлаштирилмаган ерда мева-сабзавотчилик кластери ташкил этилди. Қирқ йиллар давомида фойдаланишсиз ётган ушбу ерларда интенсив боғ яратишда сувни тежайдиган томчилатиб суғориш тизими қўлланилган. Ушбу механизмни кластернинг ўзи яратган бўлиб, 50 фоиз маблағни тежаш имконини беради. Бунинг учун 180 метр чуқурликдан сув чиқариладиган 4 та қудуқ қазилган, тортиб олинган сув шу ерда тўпланади.тўлиқ компьютерлашган тизим чанқаган ерларга автоматик тарзда сувни юборади.

 Мана, мазкур Фармоннинг ижроси жойларда қандай амалга ошириляпти? Демак, кўринадики, соҳа мутахассислари бефарқ эмас. Айниқса, фойдаланишсиз турган шундай ерларда сувни тежаш орқали интенсив боғлар яратиш, даромад олиш орқали камбағалликни камайтириш каби долзарб масалалар ечимига эришилаётир.

Барнохон МИРЗАМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси 

  • Кўрилди
    975
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Иброхим Адхам2020-08-10 20:49:01

Аслида тўғри қарор лекин . Бугун атиги юз гектар ер ўзлаштирилган . У хам қишда хар бир фермердан йигирма литрдан солярка олиниб ва Арт софт текс кластер техникалари хисобига бўлди . Номи УЛУҒ сурпаси қуруқ бу машинникни бошқа жойларда унумдор ерларда боғи бор . Уни хоким сотган порахўр ва ифлос хоким


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+