O'zLiDeP номзоди “Ёшлар парламенти” раиси этиб сайланди

11.08.2020, 12:40

O'zLiDeP номзоди “Ёшлар парламенти” раиси этиб сайланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”нинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Унда “Ёшлар парламенти” раиси ва ўринбосарлари ҳамда қўмита раислари сайланди.

Жумладан, O'zLiDePдан номзоди кўрсатилган, 1994 йилда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий аппарат ходими Бобоев Жамшид Норбой ўғли “Ёшлар парламенти” раиси этиб сайланди.

Шунингдек, жами "Ёшлар парламенти" аъзолигига сайланган ёшларнинг энг кўпи, яъни 79 нафари O'zLiDeP вакиллари бўлиб, уларнинг уч нафари “Ёшлар парламенти”нинг қўмита раислари этиб сайланди.

  • Кўрилди
    1072
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+