Уч йиллик муаммо депутатлар кўмагида бартараф этилди

11.08.2020, 16:15

Уч йиллик муаммо депутатлар кўмагида бартараф этилди

Нукус тумани  "Кердер" овул  фуқаролар  йиғинидаги  "Қизил уй" овули анчадан буён телефон ва интернет алоқаси  пастлигидан қийналиб келмоқда.

Ушбу муаммо юзасидан сайловчилар мазкур худуддан  сайланган  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги  O'zLiDeP фракцияси аъзоси Д.Утамбетов ва туман кенгаши депутати А.Қартжановларга мурожжат қилди.

Халқ вакиллари ушбу муаммо юзасидан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда вазиятни ўрганиб,  сайловчилар  билан  юзма-юз суҳбатлашди.     - Мурожаат  қилмаган жойимиз қолмади.  Уч йилдан буён тегишли ташкилотларга мурожаат этдик.  Лекин натижа йўқ, - деди сайловчилар депутатлар билан учрашувда.

Шундан сўнг O’zLiDeP депутатлари дарҳол ишга киришиб, ушбу муаммо юзасидан  тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборди.  Мурожаат  эътиборсиз қолмади. Маҳалла аҳли учун  бу ҳудудга “Uzmobile”   антенаси қуриб берилди.  

Ушбу амалий ишдан сайловчилар мамнун эканини билдирмоқда.      

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    644
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+