O'zLiDeP фаоли 100 дона кислородли концентраторларни хайрия қилди

11.08.2020, 16:20

O'zLiDeP фаоли 100 дона кислородли концентраторларни  хайрия қилди

“Парвоз Ҳумо Равнақ Транс” масъулияти чекланган жамият таъсисчиси, Сенатор, O'zLiDeP фаоли Нурмуҳаммад Очилов Бухорода биринчилардан бўлиб вилоят соғлиқни сақлаш тизимига 100 дона кислородли концентраторларни олиб берди.

— Кўриб турибмизки, ҳозир халқимиз жуда оғир кунларни бошидан кечираяпти. Шифокорларнинг айтишича, пандемия даврида ҳар бир беморни даволаш учун кислородга эҳтиёж кескин ортади. Биз шуни иноабатга олиб, Хитойдан 100 дона кислородли концентраторлар олиб келдик. Концентраторларни касалхоналарга бепул берамиз. Истагимиз, инфекцияга чалинган юртдошларимиз тезроқ тузалсин. Оиласи бағрига қайтсин, – дейди Нурмуҳаммад Очилов.

Шу ўринда айтиш жоизки, “Парвоз Ҳумо Равнақ Транс” масъулияти чекланган жамияти ҳомийлигида келтирилган кислородли концентраторларнинг 25 таси Ғиждувон, 25 таси Олот, 25 таси Жондор туман тиббиёт бирлашмасига, 5 тадан Вобкент ва Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаларига, 10 та вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига ҳам 5 таси Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилди.

Бу эзгу иши билан сенатор кўпчилик тадбиркорларга ўрнак бўлди. Ўйлаймизки, республикамиздаги барча йирик тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ана шундай савобли амалларни бажарадилар. Халқ, юрт бошига тушган синовли кунларда ватандошларини соғлигини асрашда ўз ҳомийлик ёрдамларини аямайдилар. Бир тану бир жон бўлиб, коронавирусни енгамиз. Лекин бу учун ҳомийлик ёрдамлари камлик қилади. Барчамиз шахсий гигиена қоидаларига амал қилишни ҳам унутмаслигимиз лозим.

  • Кўрилди
    1019
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+