O`zLiDeP “Ёшлар парламенти”га сайловларда етакчи

12.08.2020, 09:59

O`zLiDeP  “Ёшлар парламенти”га  сайловларда етакчи

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сирдарё вилояти туман ва шаҳарларида ҳам “Ёшлар парламенти”га сайловлар бўлиб ўтди. Сайхунобод туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га ўтказилган сайловнинг якуний босқичида ҳар бир партиядан кўрсатилган номзодлар ўзларининг дастурларини ҳимоя қилиб, сиёсий билим ва кўникмаларини намоён қилдилар.

 Сайхунобод туманида бўлиб ўтган сайлов натижасига кўра O`zLiDeP аъзоси, Сайхунобод тумани “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи,  айни пайтда Тошкент давлат юридик университетининг 4-курс талабаси Додоев Шероз Ўринбой ўғли ғолиб деб топилди.

 Шунингдек,танловнинг партия Ширин шаҳар Кенгаши томонидан номзод этиб кўрсатилган “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси Ширин шаҳар филиали бош мутахассиси Шаҳзод Тожиқулов, Янгиер шаҳар саралаш босқичида партиямиздан кўрсатилган номзод, 14-мактабнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Жасур Раҳмонбердиев , Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан кўрсатилган номзод Сирожидинов Мақсудбек Ботиржон ўғли каби ёшлар ҳам  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га сайловнинг якуний босқичида ғолиб деб топилди.

- Мамлакатимизда ёшларнинг қонун ижодкорлиги жараёнидаги иштирокини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди OʼzLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши Аппарат раҳбари Шоҳиста Бозорбоева. - Биргина, жорий йилда «Ёшлар парламенти»нинг ташкил этилиши ёшлар ҳаётидаги муҳим воқеа-янгиликлардан бири бўлди. «Ёшлар парламенти» ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этиши айниқса, аҳамиятлидир.Биз партиялар ўртасида энг кўп ўринни  - 4 ўринни эгаллашга муваффақ бўлган ғолиб ёшларимизнинг партиямиз ғояларини, мақсад ва дастурий вазифаларини бажаришда, тарғиб этишда доимо олдинги сафларда бўлишига ишонамиз.

        Дилором Эсонова,

        OʼzLiDeP Сирдарё  вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    698
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+