“Ёшлар парламенти”га интилувчан ва тиришқоқ ёшлар сайланди

12.08.2020, 15:02

“Ёшлар парламенти”га интилувчан ва тиришқоқ ёшлар сайланди

Республикамизнинг барча туман-шаҳарларида бўлгани каби Фарғона вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолигига сайловлар юқори даражада ташкил этилди.

5 та сиёсий партиядан юксак маънавиятли, сиёсий онги ва тафаккури теран энг кучли ёшлар номзод сифатида кўрсатилди. Шунингдек, ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгашидан ҳам 19 нафар фаол, иқтидорли, ўқиш ва иш жойида атрофидагиларга ўрнак бўла оладиган тиришқоқ номзодлар кўрсатилди. Улар сайловлар жараёнида ўз сайловолди дастурларини комиссия аъзоларига ҳар томонлама тушунтириб, ҳимоя қилдилар.

Якуний натижаларга кўра, Қўқон шаҳридан Зиёдахон Абдираҳимова, Данғара туманидан Бунёджон Носиров, Бағдод туманидан Ҳожимуҳаммад Муҳамадалиев, Тошлоқ туманидан Муҳаммадбобур Манасов ҳамда Ёзёвон туманидан Жамшидбек Сулаймоновлар “Ёшлар парламенти” аъзолигига сайландилар.

- Мен ёшлигимдан сиёсий жараёнларга қизиқаман. Узоқ йиллар вилоятда ёшларни қатъий ҳаётий позицияларини шакллантириш, уларни эркин фикрлаш қобилиятларини шакллантириш, улар ўртасида ҳуқуқий саводҳонликни ҳамда бугунги кунда жамиятда сиёсий фаолликларини ошириш мақсадида “Мунозара” клубини юритишда оз бўлса-да ўз ҳиссамни қўшдим. Энди келажакда  менга билдирилган юксак ишончни оқлаш йўлида астойдил ҳаракат қиламан. Юртимиз тараққиёти учун хизмат қиладиган қатор дастуриламал ҳужжатларнинг қабул қилинишида ўз фаоллигимни кўрсатаман, абатта – дейди “Ёшлар парламенти” аъзоси Муҳаммадбобур Манасов.

Бундан ташқари, “Ёшлар парламенти” лойиҳасига Республика комиссияси томонидан Фарғона вилоятидан партиямиз фаолларидан – Муштарийбегим Қурбонова, Дилноза Сулаймонова, Равшанбек Аҳмедовлар тавсия этилди.

Барча “Ёшлар парламенти” аъзоларининг фаолиятларига муваффақиятлар тилаймиз.

Ш.Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши матбуот котиби.

  • Кўрилди
    1071
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+