Бугунги кунда саломатликни асраш учун мобиль лабораториялар жуда зарур

12.08.2020, 15:04

Бугунги кунда саломатликни асраш учун мобиль лабораториялар жуда зарур

Давлатимиз раҳбари раислигида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, хавфсизлигини ошириш, экологик осойишталикни таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишлаб ўтказилган вилеоселектор йиғилишида куннинг долзарб муаммолари ўртага ташлангани бежиз эмас.

Ҳар бир даврда чиқинди тизимини тартибга солиш муҳим бўлган. Айниқса, бугунги пандемия шароитида мазкур масалага ҳар қачонгидан эътиборлироқ ёндашишимиз зарур. Биринчидан, халқимиз саломатлиги ва хавфсизлиги таъминоти бўлса, бошқа тарафдан коронавирусни енгиш учун ҳам гигиеник талабларга амал қилиш жуда муҳим.

Масалан, рақамларга назар ташлайлик. Сўнгги уч йил ичида чиқиндиларни бошқариш соҳасига бюджетдан ажратилган 390 миллиард сўм ҳисобига742 та махсус техника сотиб олинган, 204 та полигон модернизация қилинган. Албатта, муаммолардан кўз юмиб бўлмайди. Айни кунда санитар тозалаш хизматлари билан аҳолини қамраб олиш даражаси 66 фоизни ташкил этяпти. Бу паст кўрсаткич! Йил охирига қадар бу кўрсаткични камида 90 фоизга етказиш керак. Давлатимиз раҳбари бу ҳақида топшириқ бериб, керак бўлса, соҳага хусусий корхоналарни ҳам кенг жалб қилиш лозимлигини таъкидлади.

Чиқиндиларни қайта ишлашни тартибга солиш керак. Бу бўйича республикадаги 14 та ҳудудда туманлар кесимида алоҳида қарорлар қабул қилиниши ҳамда уларнинг ижроси бўйича назорат тизим йўлга қўйилишининг белгиланиши ҳам катта туртки бўлади. Масалан, нодавлат сектор чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлашда яхши самара бермоқда. Шунинг учун ҳам давлат-хусусий шерикчилик асосида мамлакат бўйича жами 31 та чиқиндини қайта ишлаш кластери ташкил этишга эҳтиёж бор. Бу билан атроф-муҳит ва инсон саломатлигига соя солувчи чиқиндилардан халос бўлинса, иккинчидан қайта ишлаш орқали қайсидир хомашё ишлаб чиқарилади.

Экологик назоратни ҳам кучайтириш зарур. Айрим заводларнинг ташқарига меъёрдан ортиқча ташланма чиқариши эвазига об-ҳавонинг кескин ифлосланиши келиб чиқмоқда. Албатта, ҳақли эътирозларга бу борада учрашувларда, сайловчилар билан мулоқотларда кўп дуч келамиз. Шу муаммони имкон қадар ҳал қилиш керак. Демак, мобиль лабораториялар жуда зарур. Атроф-муҳитга юқори ва ўрта хавфли 240 та йирик саноат корхонасига замонавий локал тозалаш иншоотларини ўрнатиш керак, мавжудларини модернизация қилиш лозим.

Юқоридаги тадбирлар барчаси инсон саломатлигини муҳофаза этиш, айни вақтдаги долзарб масала – гигиена қоидаларига амал қилиш, “тоза ҳудуд” иборасини барча жойларга нисбатан эркин қўллай олиш учун хизмат қилади.

Бегали ҚОДИРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати

  • Кўрилди
    516
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+