Ғаллаорол туманида янги БПТ иш бошлади

12.08.2020, 17:08

Ғаллаорол туманида янги БПТ иш бошлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов, Қонунчилик палатаси депутатлари ва халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Ғаллаорол туманидаги “Ғаллорол сульфат калий” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, корхона фаолияти, карантин қоидаларига амал қилиш тартиби, ишчи ва хизматчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Шахсан Президентимиз ташаббуси ва топшириғи билан “Шарқ саноати” концерни базасида ташкил этилган мазкур корхона асосан минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. 100 нафар ишчи-хизматчилар меҳнат қилаётган корхонада 20 минг тоннадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалиги учун ўта муҳим бўлган сульфат калий ишлаб чиқаришга мўлжалланган ушбу лойиҳа минтақамизда дастлабкиси бўлиб, тўлиқ қувват билан ишга тушгач  йилига 60 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш, иш ўринлари сонини эса 170 тага етказиш режалаштирилган.

Лойиҳа амалга оширишга киришилган илк кунлардан буён O'zLiDeP билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилган корхонада иш бошқарувчи Дилшод Қодиров етакчилигидаги янги БПТ ташкил этилди. Ташриф чоғида 10 нафар маслакдошларимизни ўз сафига бирлаштирган қуйи бўғин аъзоларига депутатлар томонидан аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

- O’zLiDeP дастури ва сайловолди платформасида илгари сурилган мақсад ва вазифалардан яхши хабардормиз, - дейди янги ташкил этилган қуйи бўғин аъзоси Бердиёр Жумаев. – Корхонамиз жойлашган кичик иқтисодий ҳудуддаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишда, янги иш ўринлари яратишга партиявий воситалар билан ҳисса қўшишга, ўзимиз овоз берган депутатларимизга яқиндан кўмакдош бўлишга биз ҳам астойидил бел боғладик.

Холбек АСАТОВ

O'zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши

БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

 

  • Кўрилди
    461
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+