Жамоатчилик назорати – шаффофлик кафолати

13.10.2017, 17:32

Жамоатчилик назорати – шаффофлик кафолати

Нуробод туманидаги Жом маҳалласи қошидаги бошланғич партия ташкилоти томонидан  “Маҳаллий давлат органлари фаолияти  жамоатчилик назорати остида” мавзуида тадбир ўтказилди.

Тадбирда қайд этилганидек, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги ушбу органлар фаолияти устидан ҳаққоний ва самарали жамоатчилик назоратини амалга оширишни таъминлайди, уларнинг фаолияти, қабул қилган қарорлари тўғрисида аҳолини хабардор бўлишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

– Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг энг муҳим шарти қонунчиликни пухта ўзлаштириш, билим ва тажрибадир, – дейди O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Марҳобо Усанова. – Шу боис фуқароларимизни қабул қилинаётган қонунлар билан мунтазам таништириб боришга алоҳида аҳамият беришимиз лозим. Шу маънода бугунги тадбирнинг аҳамияти юқори бўлганини таъкилашни истардим.

Тадбирда жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича фуқаролар йиғинлари вакилларининг ваколатларига кирувчи вазифалар ҳақида фикр алмашилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хзимати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1693
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+