O'zLiDeP фракциясининг ярим йиллик фаолияти сарҳисобига бағишланган брифинги бўлиб ўтмоқда

13.08.2020, 15:27

O'zLiDeP фракциясининг ярим йиллик фаолияти сарҳисобига бағишланган брифинги бўлиб ўтмоқда

2020 йил 13 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси томонидан брифинг ўтказилмоқда. Унда O'zLiDeP фракциясининг 2020 йил олти ой давомидаги фаолияти юзасидан матбуот ва ОАВ ходимларига ахборот бериляпти.

Брифингни O'zLiDeP фракцияси раҳбарининг ўринбосари Шуҳрат Бафаев кириш сўзи билан очиб, фракция фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 январдаги Қонунчилик палатаси биринчи йиғилишида, 21 январдаги Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида қилган нутқларида, шунингдек 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифа ва йўналишлар парламент қуйи палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг фаолиятига ҳам замонавий ёндашув ҳамда мутлақо янгича маъно-мазмун олиб кирди.

O'zLiDeP фракцияси жорий йилнинг биринчи ярми давомидаги фаолиятини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва фракциянинг иш режалари ва дастурларида белгиланган муҳим вазифалардан келиб чиққан ҳолда амалга оширди. Хусусан, ўтган вақт давомида фракция томонидан 37 та йиғилиш ўтказилиб, уларда 215 та қонун лойиҳаси биринчи ва иккинчи ўқишларда муҳокама қилинди. Шунингдек, Президентимизнинг муҳим ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ташқи сиёсат соҳаларидаги долзарб масалалар бўйича маърузалари, фармонлари ва қарорларидан келиб чиқадиган устувор вазифаларга бағишланган 21, фракция фаолияти билан боғлиқ 13, депутатлар томонидан ҳудудлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш натижаларига оид 5 та ҳамда шу каби бошқа масалалар муҳокама қилинди.

  • Кўрилди
    562
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+