O’zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан қандай қонунчилик ташаббуслари илгари сурилди?

13.08.2020, 15:42

O’zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан қандай қонунчилик ташаббуслари илгари сурилди?

Фракциянинг қонун ижодкорлигидаги фаолияти ҳар бир қонун лойиҳаси бўйича холис баҳс-мунозара ва тортишувлар маконига, турли ижтимоий манфаатлар ўртасидаги кураш майдонига, чинакам «демократия мактаби»га айланмоқда. Фракция депутатларининг қонун ижодкорлиги фаолияти «қонуннинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи том маънода халқ бўлиши шарт» деган устувор тамойилга асосланди. Бу борада тўғридан-тўғри амал қиладиган, яъни ижро этилиши учун қонуности ҳужжати ишлаб чиқилишини талаб этмайдиган қонунларни қабул қилишга эътибор кучайтирилди.

O’zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида 1 та, шунингдек бошқа фракциялар аъзоларининг иштирокида ҳам ташаббускор сифатида яна 2 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди.

Ўтган даврда депутатлар томонидан «Геодезия ва картография фаолияти тўғрисид»ги, «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги, «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги, «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги, «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги, «Инновацион фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳалари тубдан қайта ишланиб, тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунлар сифатида қабул қилинди.

  • Кўрилди
    539
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+