Фракция томонидан парламент ҳамда депутатлик назоратини амалга ошириш борасида қандай ишлар олиб борилди?

13.08.2020, 16:04

Фракция томонидан парламент ҳамда депутатлик назоратини амалга ошириш борасида қандай ишлар олиб борилди?

Фракция томонидан парламент назоратининг барча шаклларидан фойдаланилган ҳолда, соҳавий вазирлик ва давлат қўмиталари фаолияти устидан самарали парламент ҳамда депутатлик назоратини амалга ошириш бўйича муайян ишлар олиб борилди.

Хусусан, O’zLiDeP фракциясининг ташаббуси билан ўтказилган «Ҳукумат соати»да Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси «Ер майдонларини танлаш ва тадбиркорлик субъектларига ер участкаларини ажратиш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхати-дан ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, шунингдек қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер фондининг самарали ишлатилиши бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида»ги масала юзасидан депутатлар-нинг саволларига жавоб берди.

Фракция ташаббуси билан Қонунчилик палатасининг мажлисида ташкил этилган парламент эшитувида эса, Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаевнинг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси бажарилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти тингланди.

Булардан ташқари, фракция ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Норқобиловга «Мамлакатда чорвачиликни ривожлантириш, шунингдек чорва маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўрови юборилди.

Фракция аъзолари томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига сайловчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан 78 та депутат сўрови юборилди.

  • Кўрилди
    738
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+