O'zLiDeP депутатлари Оқолтин ва Сардобада тадбиркор ҳамда фермерлар билан учрашди

14.08.2020, 11:42

O'zLiDeP депутатлари Оқолтин ва Сардобада тадбиркор ҳамда фермерлар билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигида Қонунчилик палатаси депутатлари Барно Мирзамова, Бегали Қодиров, Одина Отахонова ва маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Сардоба туманларида бўлди.

Партия етакчиси ва фаоллари аҳоли ва фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашиб, ҳудудларда пандемия шароитида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди. Ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, пандемия шароитида уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш, мавжуд томорқалардан унумли фойдаланиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Дастлаб “Оқолтин тумани “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ташриф буюрилди. Маълумки, мазкур маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси Сардоба сув омбори тошқинидан жиддий зарар кўрган ҳудудлардан бири ҳисобланади. Шу боис ҳудудда бўлган партия раҳбарлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари аввало аҳолининг ижтимоий ҳимояси  ва тошқиндан зарар кўрганларга  яратилаётган шарт-шароитларга алоҳида эътибор қаратишди. Сув тошқинидан азият чеккан хонадон соҳиблари Кенжахон Умматова, Санам Пардаева, Хусан Эгамбердиевлар  бу ташрифдан жуда  мамнун бўлишди. Мазкур хонадон эгаларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида 4201 та аҳоли 901 та хонадонда истиқомат қилади. Ҳудудда шу йилнинг июнь ойида фойдаланишга топширилган 120 иш ўрнига эга “Sirdaryo вaraka cheвarlari” масъулияти чекланган жамиятда 50 нафар қишлоқ аёлларининг бандлиги таъминланди. Чеварлар томонидан тикилаётган болалар кийим-кечаклари Россия давлатига экспорт қилинмоқда.

Депутатлар корхона фаолияти, карантин қоидаларига амал қилиш тартиби, ишчи-хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.

Сардоба туманидаги “Файзли обод” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган  мулоқотда Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари Оқолтин ҳамда Сардоба туман кенгаши раҳбарлари, фермерлар иштирок этишди. Ҳудуддаги иссиқхоналар фаолияти билан танишиш асносида мутасадди идоралар раҳбарларига аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш,  қўллаб-қувватлаш юзасидан мулоҳазалар билдирилди. Томорқа ер эгаларига хизмат кўрсатиш учун Сардоба ва Оқолтин фермерлар Кенгашига мини культиватор ускунаси совға қилинди. Пандемия даврида  фидойилик кўрсатиб меҳнат қилиб келаётган “Шодлик”, Файзли обод” маҳалла фуқаролар йиғини раислари Улуғбек Акобиров, Анвар Асроров ва бир қатор фермер хўжаликлари раҳбарларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи - томорқачиликни ривожлантириш бўйича белгилаб берилган устувор вазифаларга ҳам эътибор қаратилди. Пандемиянинг асл моҳиятини англаган ҳолда аҳолини давлат идоралари кўрсатмаларига тўла амал қилишларида депутатларнинг бир зум бўлса ҳам масулиятларини унутмасликларига ҳам урғу берилди.

       Дилором Эсонова,

      O’zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

  матбуот  котиби

  • Кўрилди
    341
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+