Фракция муносабати: Вазифалар ижросини таъминлашда фракциямиз аъзоларининг иштироки муҳим

14.08.2020, 14:30

Фракция муносабати: Вазифалар ижросини таъминлашда фракциямиз аъзоларининг иштироки муҳим

Охирги бир ойда аҳоли ўртасида вирус тарқалишининг олдини олиш ва беморларни даволаш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар натижасида мамлакатимиз бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 59 фоиздан 77 фоизга етди. Вирус юқтирганлар сони 32 мингдан ошган бўлса-да, уларнинг 25 мингдан зиёди соғайди.

Эндиликда бу борадаги ишлар кўламини янада кучайтирган ҳолда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитини енгиллаштириш мақсадида карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш лозим.

Куни кеча ҳудудларда саноатни ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилиши аввалида давлатимиз раҳбари бу масалага алоҳида тўхталиб, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Ушбу мурожаат парламент қуйи палатасидаги бизнинг партиямиз фракцияси аъзоларини, шунингдек, O'zLiDeP электорати бўлган юз минглаб тадбиркорлар, ишбилармонлар, фермерлар ва томорқачилар, партиямиз аъзоларига, айтиш мумкинки, жуда катта руҳий далда, кўмак бўлди.

Негаки, мазкур йиғилишда жорий йил 15 августдан бошлаб автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат берилди. Шу билан бирга, санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланади.

Президентимиз таъкидлаганидек, одамларнинг даромадини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, инвестициялар жалб қилиш саноат ривожи билан чамбарчас боғлиқ. Шу сабабли жойларда тадбиркор ва фермерлар билан бўлиб ўтган мулоқотлар давомида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилаётган вазифалар аҳамиятини уларга тушунтиряпмиз, бизнес тузилмаларга берилаётган имтиёз ва преференциялар ҳақида маълумотлар беряпмиз.

Видеоселектор йиғилишида юртимизда карантин талаблари юмшатилаётган бўлса-да, лекин барча фуқароларимиз ижтимоий масофани сақлаб, ниқоб тақиб, дезинфекция ва бошқа санитария-гигиена талабларига сўзсиз амал қилган ҳолда темир интизом, сабр-тоқат билан бу синовларни енгиб ўтиш кераклиги таъкидландики, бу биз депутатларга, умуман, O'zLiDeP фракцияси аъзолари зиммасига катта масъулият юклайди.

Хулоса қилиб айтганда, ушбу чора-тадбирлардан кўзланган мақсад битта – иш ўринларини сақлаб қолиш ва янгиларини яратишдир. Шу боис вазифалар ижросини таъминлашда фракциясимиз аъзоларининг иштироки жуда муҳимдир.

Актам ҲАИТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Спикери ўринбосари,

O'zLiDeP фракцияси раҳбари

  • Кўрилди
    682
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+