Мақсадимиз рақобатбардош ва экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга муносиб ҳисса қўшиш

14.08.2020, 15:06

Мақсадимиз рақобатбардош ва экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга муносиб ҳисса қўшиш

Куни-кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонларидан ҳудудларда саноатни ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида соҳа ривожи йўлида бир қатор устивор вазифалар белгилаб берилди.

Тармоқ ва ҳудудларнинг ўзаро ҳамкорлигига масъул ишчи гуруҳ тузиб, ҳудудларга чиққан ҳолда, корхоналарнинг муаммоларини ҳал қилиш ва қўшимча захираларни сафарбар этиш орқали саноат ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш зарурлиги таъкидланди. 

Пандемия даврида маҳсулотларни намойиш қилиш имконияти чеклангани боис Электрон кооперация порталидан кенг фойдаланиш муҳимлиги таъкидланиб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган барча товарларни ушбу кооперация порталига жойлаштириш, унинг мақоми ва савдо ҳажмларини кескин кўтариш бўйича топшириқлар берилди.

Президентимиз бошчиликларида “Саноат кластерлари”ни ташкил этиш ва уларни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, биз каби тўқимачилик кластерларини янада руҳлантириб, янгидан-янги лойиҳаларни амалга ошириш, рақобатбордош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш хажмини оширишга ундайди.

Бу борада 2019 йил сентябр ойида Минбулоқ ва Поп туманларида замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш мақсадида ташкил этилган “Art Soft Holding” МЧЖ агросаноат кластери томонидан амалга оширилаётган ишлар тўқимачилик соҳаси ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда, десам муболаға бўлмайди. 

Бугунги кунида ҳолдинг компанияси таркибида “Art Soft Textile” 

“Art Soft Chamanzor”,”Art Soft Promzona”, “Art Soft Nanay”, “Art Soft Bo`ston”, “Art Soft Spinning”, “PapFen” каби 7 дан ортиқ корхоналар фаолияти тўлиқ йўлга қўйилди. Мазкур корхоналар томонидан жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида 133,5 млрд. сўмлик тўқув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Шундан 11,8 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар МДХ давлатларига экспорт қилинди. 

Энг асосийси, ҳолдинг компанияси таркибидаги корхоналарда 

3250 нафардан ортиқ аҳоли иш билан таъминланди. Уларнинг қарийб 75% фоизини ёшлар ва хотин-қизлар ташкил этади. 

Мақсадимиз ўзимизда етиштирилаётган хом-ашёларни қайта ишлаган ҳолда рақобатбардош ва экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш орқали, мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига ҳамда аҳолимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилашга муносиб ҳиссамизни қўшиш.

Олимхон Бабаханов

“Art Soft Holding” компанияси Кузатув 

кенгаши раиси, Маҳаллий Кенгаш депутати

  • Кўрилди
    893
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+