O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида муҳим вазифалар белгилаб олинди

18.08.2020, 11:02

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида муҳим вазифалар белгилаб олинди

Аввал хабар берганимиздек, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикасида карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан партия ташкилотлари олдида турган долзарб вазифалар ҳам қизғин муҳокама қилинди. Сўзга чиққанлар партиянинг ҳудудий ва ҳар бир туман Кенгашлари Республика махсус комиссияси қароридан келиб чиққан ҳолда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига карантин талаблари юмшатилаётган бўлса-да, ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб тақиш, дезинфекция ва бошқа санитария-гигиена талабларига сўзсиз амал қилиш, илгари йўл қўйган хатоларни такрорламаслик бўйича оммавий ахборот воситалари орқали чиқишларни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш, “Темир интизом, қаттиқ чидам ва сабр-тоқат билан биз албатта бу синовларни тез орада енгиб ўтамиз” шиори остида таъсирчан тарғибот-ташвиқот тадбирларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Бу борада айниқса, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзоларининг вилоят, туман, шаҳар ва аҳоли пунктлари бўйича карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатишга қаратилган тушунтириш ишларини олиб боришдаги фаол иштирокини кенгайтиришга қаратилган чораларни кўриш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Қизғин муҳокама ва партия олдида турган муҳим вазифларни белгилаб берган йиғилиш якунида барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

  • Кўрилди
    1025
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+