“Мили текстил Сирдарё” МЧЖ фаолияти билан танишилди

20.08.2020, 16:47

  “Мили текстил Сирдарё” МЧЖ фаолияти билан танишилди

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ҳамда Гулистон шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида  мустақиллигимизнинг 29 йиллиги олдидан “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу шиор остида ўтказилаётган  тадбирларда айниқса, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат туйғуларини камол топтириш, тинч ва осойишта ҳаётимизга шукроналик ҳиссини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Мили текстил Сирдарё” МЧЖ да карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда бўлиб ўтган ана шундай  тадбирда корхона раҳбарияти, ишчи - хизматчилари ва БПТ аъзолари қатнашди.

“Ишонч” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги кенг нишонланадиган йилда қуриб битказилган мазкур корхонада 400 та янги иш ўрни яратилган. “Мили текстил Сирдарё” масъулияти чекланган жамияти 33 миллион АҚШ доллари, шундан 16 миллион 500 минг АҚШ доллари “Миллий банк” кредит маблағлари ҳисобига барпо этилди. Корхона асосини ташкил қилувчи ёшлар йўналишлар бўйича ўқитилиб тайёрланди.

Корхона 5 та цехдан иборат бўлиб ишчи-хизматчилар пахта титиш, пахтани бутлаш, пиликлаш, калава ипни ҳалқалаш ва йигириш ҳамда ипни ўраш цехларида фаолият олиб боришмоқда. Бу ерга ўрнатилган энг замонавий ускуналар Германиянинг “Trusler” компаниясида ишлаб чиқарилган.

Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бугунги кунда Хитой ҳамда Туркия давлатларига экспорт қилиниши таъминланган.

Байрам муносабати билан сўзга чиққанлар Гулистон шаҳрида ҳам тадбиркорлик субъектларини кўпайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш, ташқи бозорларда рақобатбардош товарларни ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш, импорт ўрнини босувчи маҳаллийлаштирилган саноат маҳсулотлари ҳажмларини ошириш ва турларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Тадбир сўнгида корхонанинг фаол ишчи-хизматчиларига O`zLiDeP Cирдарё вилоят Кенгашининг ташаккурномаси топширилди.

Шунингдек, “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним” мавзусидаги тарғибот тадбири вилоят товар хом ашё биржасида ҳам бўлиб ўтди .Тадбир асносида янги 22 нафар ходимлар  партия аъзолигига қабул қилинди ва БПТ ташкил этилди.

Сайхунобод туманида Ахборот кутубхона маркази ҳамда туман ирригация бўлимида ташкил этилган ушбу мавзудаги тарғибот тадбири  ҳам кўтаринки руҳда ўтди. Бу ерда ҳам бир гуруҳ фаол партия аъзолари Кенгашнинг ташаккурномаси билан тақдирланишди.

Ҳусанхон  Жабборов,

O`zLiDeP Cирдарё вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    756
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+