Коллеж битирувчилари ёш тадбиркорлар сафида

17.01.2018, 11:24

Коллеж битирувчилари ёш тадбиркорлар сафида

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу боис юртимизда ишбилармон ва тадбиркор йигит-қизлар сафи кенгайиб бормоқда.

O‘zLiDeP Пахтачи тумани Кенгаши томонидан тумандаги “DON” корхонасида тадбиркорлар, фермерлар соҳа мутахасcислари иштирокида “Ёшларни тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш уларни бандлигини таъминлашда муҳим омилдир” номли очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда тадбиркорларнинг самарали фаолиятини ошириш, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш, уларга имтиёзли кредитлар бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумотлар берилди. Тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг эркин фаолият юритиши учун зарур муҳитни шакллантириш борасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар ҳам билдирилди.

– Бундай очиқ мулоқотларни ташкил этишдан мақсад ёшлар ва касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг бизнес ғояларини ҳаётга кенг татбиқ этиш, иқтисодий билимларини ошириш, ташаббусларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади, – дейди O‘zLiDeP Пахтачи тумани Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ў.Ҳамраев. – Тадбирда иштирок этган ёшларнинг аксарияти  ўз бизнесини бошлаш,  иссиқхоналар, аҳолига савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари ташкил этишни ният қилган.

Мулоқот давомида ёшлар “DON” қўшма корхонасидаги иссиқхона фаолияти билан яқиндан танишдилар ва тадбиркорлик билан шуғулланишга аҳд қилган ёшларнинг аксарияти мутахасисларга ўзларининг бизнес ғояларини тақдим этди.

Тадбир давомида иштирокчиларга оилавий тадбиркорлик, касаначилик, бизнес-режа тузиш,тижорат банклари томонидан микромолиявий хизматлар кўрсатишнинг ҳуқуқий асослари юзасидан тавсиялар берилди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1668
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+