“Sirdaryo вaraka chevarlari" МЧЖнинг 60 нафар ишчи-ходимлари партия аъзолигини қабул қилди

21.08.2020, 17:20

“Sirdaryo вaraka chevarlari

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним” шиори остидаги навбатдаги байрам тадбири  Оқолтин туманида бўлиб ўтди.

Ишчи гуруҳ аъзолари туманда жойлашган “Sirdaryo вaraka chevarlari"  МЧЖга ташриф буюришди.

Шу йилнинг июнь ойида фойдаланишга топширилган тикувчилик корхонаси 120 ўринли иш ўрнига эга. Мазкур масъулияти чекланган жамиятда бугунги кунда пандемия тартиб - қоидаларига амал қилинган ҳолда 50 нафар қишлоқ аёлларининг бандлиги таъминланган. Чеварлар томонидан тикилаётган болалар кийим-кечаклари бугунги кунда Россия давлатига экспорт қилинмоқда.

«Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори  остида ўтказилган партиявий тарғибот  тадбири жонли, қизиқарли, савол - жавобларга бой бўлди. O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ходимлари ҳамда тадбир ташкилотчилари ишчи-хизматчиларни байрам муносабати билан қизғин қутлашди.

Ўзининг меҳнати билан ватанимиз равнақига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ илғорлар партия вилоят Кенгашининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Тадбир асносида партия сафига ўтиш истагини билдирган 60 нафар ишчи-хизматчилар  партия сафига қабул қилиниб, корхона қошида бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди.

Навбатдаги байрам тадбири Боёвут туманида ҳам ташкил қилинди.

Боёвут туманидаги “ОРЗУ ТЕКСТИЛ “МЧЖ  корхонаси қошидаги қуйи бўғинга ташриф буюрилди. Ташкилотчилар тадбир давомида БПТ аъзоларини байрам муносабати билан табриклаб, партиянинг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини топширишди.

 Элёр Жўраев,

 O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Бизнес тузилмалари ва

фермерлар билан ишлаш

бўлими бўлими мудири

  • Кўрилди
    928
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+