O’zLiDeP лойиҳалари доирасида бўлиб ўтган тадбирда 37 нафар аёллардан иборат янги БПТ ташкил этилди

24.08.2020, 14:47

O’zLiDeP лойиҳалари доирасида бўлиб ўтган тадбирда 37 нафар аёллардан иборат янги БПТ ташкил этилди

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш, хотин-қизларни оилавий ва бошқа тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида O’zLiDeP томонидан ўтказилаётган бир қатор истиқболли лойиҳалар Жиззах вилоятида ҳам анчагина оммалашиб улгурган.

- Коронавирус пандемияси шароитида ҳам карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда  “Бунёдкор аёллар”, “Ишбилармон аёл”, “ Соғлом оила – мустаҳкам оила” “Фаровон оила” лойиҳалари доирасидаги тадбирлар мунтазам ўтказиб борилмоқда. Онлайн мулоқотларда вилоятдаги кўзга кўринган тадбиркор ва ижодкор аёллар, депутатлар ҳамда турли соҳа мутахассислари иштирок этиб, ўзаро фикр алмашмоқдалар, кўтарилган мавжуд муаммоларга ечим топишга интилмоқдалар. Саховатпеша тадиркор ва фермер аёлларимиз кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашда ўзгаларга ибрат бўлаётир - дейди O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари Шоира Ғозибекова. –Карантин қоидаларининг юмшатилиши ҳамда энг азиз ва энг улуғ байрамимиз Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан депутатлар, ҳамкор ташкилот вакиллари ва фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари жойларда партия лойиҳаларига оид тадбирларни яна жонлантириб юбордик.

Жумладан, Зарбдор туманидаги Мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида “Сен қудрат манбаи, саодат  маскани жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида бўлиб ўтган “Мустакилликнинг бунёдкор аёллари” деб номланган маънавий-маърифий тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий ислоҳотларда, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш орқали бугуннинг замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратиш ҳақида сўз юритилди. 

Тадбир давомида 2 нафар аёлга партияга аъзолик гувоҳномаси топширилди. Партия аъзолигига ўтиш истагида бўлган 15 нафар иштирокчиларнинг аризаси шакллантирилди ва 4 нафар фаол хотин-қизларимиз заҳирага олинди.

“BETLIS ТЕХТИLЕ” МЧЖ Бўстон филиалида карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ташкиллаштирилган тадбирда ҳам партиявий лойиҳаларда иштирок этиш ниятида бўлган аёлларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва истаклари атрофлича ўрганилди.

Мазкур тикув корхонаси ўтган йили ноябрь ойида ишга туширилган бўлиб, бу ерда айни пайтда 350 нафар аёллар доимий иш ўрнига эга бўлдилар. Катталар ва болалар учун 100 дан ортиқ турдаги кийим-кечаклар тикаётган чевар қизлар сони лойиҳа тўла қувват билан ишга тушгач  600 нафарга етиши кутилмоқда. Айни пайтда корхона маҳсулотлари тўла хорижга экспорт қилинмоқда.

Тадбир давомида ишчи гуруҳ аъзолари корхона фаолияти билан танишдилар, аёлларни ўйлантираётган муаммолар юзасидан савол-жавоблар ўтказдилар.

37 нафар партия аъзолигига қабул қилинган аёлларга аъзолик гувоҳномлари тантанали равишда топширилди ҳамда O’zLiDeP фаоли Зилола Каримова етакчилигидаги янги БПТ ташкил этилди. Келажакда “Аёллар қаноти” гурухи томонидан партиявий лойиҳалар ҳамкорликда ўтказилиши бўйича чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Саида УМАРАЛИЕВА

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    686
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Насирова Шаира Нармурадовна Кармана туман Кенгаши депутати2020-08-26 22:57:38

Ҳақиқатдан ҳам, коронавирус пандемияси шароитида ҳам карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда “Бунёдкор аёллар”, “Ишбилармон аёл”, “ Соғлом оила – мустаҳкам оила” “Фаровон оила” лойиҳалари доирасидаги тадбирлар мунтазам ўтказиб борилмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+