Тинчлик ва осойишталик мамлакат тараққиётининг гаровидир!

17.01.2018, 16:33

Тинчлик ва осойишталик мамлакат тараққиётининг гаровидир!

Мамлакатимиздаги демократик ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, халқимизнинг маънавий тараққиёти, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятга интеграллашувини, мамлакатимиз ҳавфсизлиги, тинчлик-барқарорлигини, миллатлараро ва фуқаровий тотувлигини таъминлаш, бунда айниқса, сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда партия фаолларини кенг жалб қилиш мақсадида “Тинчлик ва осойишталик мамлакат тараққиётининг гаровидир” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди.

“Урганч Ёғ-мой” акциядорлик жамиятидаги бошланғич партия ташкилотида ўтказилган ушбу тадбирда Урганч шаҳар Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимлиги вакиллари, Урганч шаҳар Бош имом-хатиби ҳамда БПТ аъзолари қатнашдилар.

- Бугунги кунда жамиятимизга хавф солаётган турли оқимлар ва ёт ғоялардан  ёшларимизни асраш, уларда соғлом иммунитет - дунёқарашни шакллантириш, эркин фуқаролик жамиятининг асосий шарти бўлган аҳолининг сиёсий маданияти, ҳуқуқий онгини оширишимиз зарур, - дейди Урганч шаҳар Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Донёрбек Жуманиёзов. - Мазкур вазифаларга бугун нафақат давлат идоралари, балки, фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, сиёсий партиялар катта масъулият билан ёндашиши, бу борада яратиб берилаётган ҳуқуқий имкониятлардан кенг фойдаланиш, тарғибот-ташвиқот ишларига янгича ёндашиш талаб этилади.

- Бугун ёшларимиз жуда катта ахборотни қабул қилмоқда. Уларга маълумотларни таҳлил қилишга ўргатиш, яхши-ёмон хабарларни ажрата олиш ҳар биримизнинг, ота-оналарнинг энг муҳим вазифасидир, - дейди Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутати Зебо Тожиева. - Бугун фарзандларимизни таълим жараёнини, иш фаолиятини доимий назоратга олсак, уларнинг ютуқларини рағбатлантириб, камчиликларига тушунтириш бериб дўстона яқинлик ўрнатсак, албатта ёш авлод вакиллари ҳам маънавий, ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий билимга эга бўлади. Ўзининг билими ва тафаккури билан ривожланган мамлакат ёшларидан бемалол юқорилаб кетади. Биз партия фаоллари ҳамкорликда ушбу ишларни амалга оширсак, эртанги кунимизнинг тинчлиги, осойишталиги, оиламиз тотувлигини таъминлаган бўламиз.  

Тадбир якунида партиямиз сафига янги қабул қилинганларнинг 5 нафарига аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Нилуфар Джаббарова

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1856
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+