O'zLiDeP фаоли Африка лаққа балиғини интенсив усулда кўпайтирмоқда

26.08.2020, 11:39

O'zLiDeP фаоли Африка лаққа балиғини интенсив усулда кўпайтирмоқда

O'zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши вакиллари Тошкент туманидаги “TEAM FISHERS GROUP” МЧЖда ташкил этилган интенсив усулда етиштирилаётган балиқчилик фаолияти билан танишишди.

Бугунги кунда балиқчилик тармоғи озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг стратегик йўналишларидан бири ҳисобланади. Кейинги вақтларда кўрилаётган чора-тадбирлар туфайли мамлакат иқтисодиётининг таркибида балиқчилик улуши изчил ортиб бормоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, бу балиқ тури кислород танқислигига жуда чидамли бўлиб, 1 тонна сувда 300-350 килограммгача балиқ етиштириш имконини беради. Унинг яна бир афзаллиги, қилтаноғи кам ва сергўштлигидадир. Жуда фойдали маҳсулот. Бу балиқнинг яхши жиҳатларидан бири – у жуда тез ўсади. Таннархи ҳам, масалан, очиқ сув ҳавзаларида етиштирилаётган ёки тутиб келтирилган бошқа балиқларникидан анча паст.

– Хитой технологияси асосида интенсив усулда етиштирилаётган Африка лаққа балиғи тухумдан чиққанидан сўнг атиги олти ой ўтгач бир ярим килограммли балиққа айланади ва тез семиради, – дейди партия фаоли, тадбиркор Темур Рихсиев. – 10 сотих ер майдонининг 3 сотих ерида барпо этилган бассейнда 9 ой давомида 15-20 тонна маҳсулот етиштирилиб, ички бозорга етказиб берилмоқда. Бундан ташқари, мазкур маҳсулотларни сақлаш учун совутиш тизими билан таъминланган.

Ҳозирда ушбу маҳсулотимиз халқимиз дастурхонига тақдим этилмоқда. Келажакда уни экспорт қилиш ҳам мўллжалланган.

Тадбир сўнггида партия вакиллари мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрами билан табриклаб, партия фаоли тадбиркор “TEAM FISHERS GROUP” МЧЖ раҳбарига O'zLiDeP Тошкент вилояти Кенгашининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

O`zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1032
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

умида 2020-08-26 14:35:17

зўр тадбиркорни омадини берсин


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+