O‘zLiDeP депутатлари ёшларнинг таклиф-тавсиялари асосида иш режасини белгилаб олди

17.01.2018, 16:38

O‘zLiDeP депутатлари ёшларнинг таклиф-тавсиялари асосида иш режасини белгилаб олди

Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгашида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, мутасадди ташкилотлар ҳамда тумандаги Бобур, Қўқонқишлок ва Нодирабегим  маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлари иштирокида  “Ёшлар таклифлари – эртанги кунга пойдевор” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда маҳаллалардаги уюшмаган ёшларнинг муаммоларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш, уларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, ёшларни соғлом ва баркамол авлод қилиб тарбиялаш масалалари муҳокама этилди.

– Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш ҳамда бандлигини таъминлашда ана шундай тадбирларнинг ўрни ва аҳамияти катта, – дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” бўлими мудири Элёрбек Авулов. – Бугунги тадбирда тадбиркорлик қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар берилди. Улар ҳам ўз навбатида, ўзларини қийнаётган муаммолар бўйича таклиф-тавсияларини беришди.

Билдирилган таклиф-тавсиялар ва мурожаатлар асосида Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг иш режаси тасдиқланди.

Ферузахон МИРЗАРАҲИМОВА,

O‘zLiDeP Пахтаобод туман

Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1465
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+