Халқ билан мулоқот кўламини янада кенгайтирамиз

17.01.2018, 16:46

Халқ билан мулоқот кўламини янада кенгайтирамиз

Юртбошимиз томонидан халқнинг дардини тинглаш, муаммоларига ечим топиш,  мурожаатларини вақтида ҳал этиш барча даражадаги ташкилотлар олдида турган энг муҳим вазифа сифатида белгилаб қўйилгани одамларнинг эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамламоқда. Буни O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан чекка ҳудудларда ташкил этилаётган сайёр қабулларда кўтарилган масалаларни тегишли ташкилотлар, партия кенгашлари  ва депутатлик гуруҳлари орқали аксарияти ижобий ҳал этилганида ўз ифодасини топди.

Таҳлилларга кўра, ўтган йили O‘zLiDeP вилоят кенгаши “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш” бўлимига 580 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 48 таси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида, 35 таси фермер хўжаликларига оид, 495 таси бошқа ижтимоий соҳадаги мурожаатлардир. Шу кунгача уларнинг 300 таси қаноатлантирилган, 185 таси тегишли ваколатли идораларга йўналтирилиб, 95 таси кўриб чиқилмоқда.

2017 йилда Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан депутатлар, маҳаллий ижро ҳокимияти ва бошқа мутасадди ташкилотларни жалб этган ҳолда вилоятнинг барча ҳудудларида  17 маротаба сайёр қабуллар ташкил этилди. Фуқаролардан 100 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинганлиги, жойларда муаммолар етарлича эканлигини кўрсатди. Қилинган мурожжаатларнинг  аксарияти уй-жой, бандлик, йўлларни таъмирлаш, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти, ичимлик сув, электр ва табиий газ таъминотини, кредит олиш масалаларга оид бўлди.

Сайёр қабулларда кўтарилган масалаларнинг  25  дан ортиғи ижобий ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар юзасидан партия депутатлик гуруҳлари томонидан мутасаддиларга 67 сўровномалар юборилди.

Жорий йилда ҳам Юртбошимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берган вазифаларни тўлақонли бажариш, халқ билан мулоқот қилиш, инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш, фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, бунда депутатлик гуруҳлари фаоллигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратамиз.

Бахтиёр Мустафоев,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 Жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1362
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+