Депутат халқ ишончини оқлаши керак

17.01.2018, 16:56

Депутат халқ ишончини оқлаши керак

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 12 июлдаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” маърузасида сиёсий партиялар, депутатлар ташаббускорлигини ошириш лозимлигига алоҳида тўхталган эди.

Бундан ташқари Юртбошимиз ўз маърузасида ҳар бир сиёсий партия ўз электорат манфаатларини таъминлашга қаратилган қонунлар талабини бажаришда ҳокимлик ва бошқа ижро органлари томонидан олиб борилаётган ишлар устидан таъсирчан депутатлик назорати ўрнатиши, ҳар бир масала бўйича депутатлар ўзларининг аниқ позициясини кўрсатувчи асосли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишни устувор йўналиш сифатида белгилаб қўйди.

Қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ўтган 2017 йилда ана шу масалаларга алоҳида эътибор қаратиб, электорат манфатларини ҳимоя қилиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратдилар.

Айни пайтда Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги 22 нафар, туман (шаҳар) Кенгашларида 180 нафар O‘zLiDeP депутатлар фаолият олиб бормоқда.

2017 йил давомида ижро ҳокимияти идоралари раҳбарлари иштирокида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларига доир 130 дан ортиқ депутатлик сўровлари юборилди. Партия Сайловолди платформаси талаблари ҳамда электорат манфаатидан келиб чиқиб, ечимини кутаётган айрим муаммолар юзасидан маҳаллий кенгашлардаги комиссияларга 14 та таклиф киритилди. Уларнинг 8 таси бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Бундан ташқари маҳаллий кенгаш сессияларига жами 29 таклиф киритилиб, улар асосан ижро ҳокимияти идоралари раҳбарларининг муҳим масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитиш, амалдаги қонунлар, Давлат дастурлари, маҳаллий кенгашлар томонидан қабул қилинган қарорлар ижросини ўрганишга қаратилди. Аҳмиятлиси бу таклифларнинг 7 таси  халқ депутатлари туман, шаҳар маҳаллий кенгашларида, 1 таси вилоят кенгаши сессияларида муҳокама этилди.

Масалан, халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи “Ургут эркин иқтисодий зонаси”да ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала  Халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгашининг қирқ иккинчи сессиясида муҳокама қилинди. Сессия қарорига мувофиқ мутасаддиларга  тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда  “Ургут эркин иқтисодий зонаси”да ташкил этилаётган бино ва иншоотлар учун канализация тармоқларини тортиш, сув, электр энергияси ва таббий газ билан таъминлаш режасини ишлаб чиқиш юкланди ҳамда “Ургут эркин иқтисодий зонаси” фаолиятини яхшилаш бўйича қарор қабул қилинди.

Ёки халқ депутатлари Пахтачи туман кенгашининг бўлиб ўтган сессиясида озиқ-овқат хафсизлигини таъминлаш, мева-сабзовот, картошка ва узум ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларида   иссиқхоналар, кичик паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик хўжаликларини тузиш ишлари таҳлил қилинганини мисол сифатида келтириш мумкин.

Бундан ташқари партия депутатлик гуруҳлари томонидан ҳудудларда депутатларнинг сайловчилар билан мулоқот ҳамда учрашувлари ташкил этилиб келинмоқда. Билдирилаётган таклиф ва мурожаатлар натижасида ҳудудлардаги ҳар бир масала чуқур ўрганилмоқда ҳамда депутатлик гуруҳининг аниқ таклиф ва тавсияларини ишлаб чиқиб, партиявий воситалар асосида мавжуд камчилик ва муаммолар бартараф этилмоқда.

Жумаладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш партия депутатлик гуруҳлари аъзолари фаолиятида асосий вазифалардан бири бўлиб келмоқда. Айниқса, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, белгиланган ҳудудий ривожланиш дастурларини амалга ошириш ҳамда озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, қайта ишлаш тармоғини кенгайтириш инвестиция лойиҳалари ҳамда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар ижроси бўйича соҳаларга мутасадди ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилинмоқда

Хусусан, йил мобайнида депутатлик гуруҳлари, маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан тегишли ташкилот ва мутасадди раҳбарларга 1208 та депутатлик сўровлари юборилиб, улар асосида чора-тадбирлар амалга оширилди. Шунингдек, депутатлик гуруҳлари ташаббуси билан 249 та мансабдор шахсларнинг ҳисоботи эшитлди.

Мухтасар айтганда, бугунги кунда партия дастуридаги мақсадларни амалга ошириш ва электорат манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари фаолиятини кучайтиришга катта эътибор қаратилиб, бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилмоқда. Бу, ўз навбатида, маҳаллий кенгаш депутатлик гуруҳлари жойларда ислоҳотларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилаётган айрим муаммоларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади.

Нодир Тўраев,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

депутатлик бирлашмалари билан

ишлаш бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1285
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+