Тошкент вилоятида Ёшлар парламенти аъзоларига ишонч ёрлиқлари топширилди

28.08.2020, 11:14

Тошкент вилоятида Ёшлар парламенти аъзоларига ишонч ёрлиқлари топширилди

Тошкент вилоятида O'zLiDePдан Ёшлар парламентига сайланган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Ушбу ҳудуддан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига партиядан  11 нафар ёшлар сайланган. Учрашувда Ёшлар парламенти аъолари самимий табрикланиб, уларнинг келгуси фаолиятлари давомида ёшлар соҳасидаги қонун ижодкорлиги, жамоатчилик назорати ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқий ва сиёсий саводхонликни янада самарали тарғиб қилишлари, O'zLiDeP мақсад ва вазифаларини ҳаётга тадбиқ этишда катта ҳисса қўшишларига ишонч билдирилди.

– Бугунги учрашувда менга билдирилган юксак ишончни оқлашга астойдил ҳаракат қиламан, – дейди Олимпия ўйинлари чемпиони, Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифаси иштирокчиси, “Ёшлар парламенти” аъзоси Фазлиддин Ғоибназаров. – Юртимиз тараққиёти учун хизмат қиладиган қатор дастуриламал ҳужжатларнинг қабул қилинишида ўз фаоллигимни кўрсатаман.

Учрашув сўнггида O'zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши раиси Т.Файзиев томонидан  ишонч ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

O'zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    583
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Даврон Темиров2020-08-28 13:05:01

“Ёшлар парламенти” аъзоларига , Ватан келажаги, юртимиз тараққиёти учун хизмат қилишларига ишонаман ва уларга омад тилайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+